Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнида қолди, Жавоҳир Синдоров эса бир поғона юқорилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон шахмат федерацияси (ФИДE) январ ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Кучли 100 талик рўйхатда Ўзбекистондан 5 нафар гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда норвегиялик Магнус Карлсен 2840 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи поғонадан америкалик Ҳикару Накамура жой олди (2810). Кучли учликни эса яна бир АҚШ вакили Фабиано Каруана (2795) якунлади. Топ-10 рейтингдан шунингдек Винсент Кеймер (2776), Аржун Эригаиси (2775), Аниш Гири (2760), Алиреза Фирузжа (2759), Праггнананда (2758), Гукеш Доммаражу (2754) ва Веи Ли (2754) ўрин олган.

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг эгаллаган ўрни қандай?

Нодирбек Абдусатторов ҳамон Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 2751 очко бор. Абдусатторов ҳозирда ФИДE рейтингида 12-поғонани банд этган. Нодирбек ҳозирда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлаётган Tata Steel Chess турнирида иштирок этмоқда. У Мастерс гуруҳи доирасидаги 12-тур беллашувларидан кейин 8 очко билан турнир жадвалининг биринчи поғонасини банд этган. Абдусатторов ушбу мусобақадаги иштирокини якунласа, ФИДE рейтингида 5-поғонага кўтарилиб олади.

Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли гроссмейстери Жавоҳир Синдоров ФИДE рейтингида бир поғона юқорилаб, 20-ўриндан жой олди. Синдоров ҳисобидаги очколар сони декабрь ойига нисбатан 3 баллга камайган (2726). Бироқ рақибларининг ёмон натижалари эвазига кўтарилди. Шунингдек, Жавоҳир ҳам Tata Steel Chess мусобақасида муваффақиятли иштирок этмоқда. У 12-тур якунларига кўра, 7,5 очко билан турнир жадвалида 2-поғонани банд этган. Агар ушбу мусобақа якунланса, 7 поғона юқорилаб, 14-ўринга кўтарилиб олиши эҳтимоли юқори.

Нодирбек Ёқуббоевнинг рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди. У 2691 очко билан 36-поғонани банд этган. Тажрибали гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2668 очко билан 48-ўринни эгаллаб турибди. У ўтган ойда 51-ўринда эди. Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Шамсиддин Воҳидов 2644 очко билан 79-ўринни банд этган (ўтган ой 85-поғона эди). ФИДE жамоавий рейтингига кўра, Ўзбекистон Шахмат федерацияси 2606 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, ФИДE аёллар топ-100 рейтингида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи ўрин олган. 16 ёшли Афруза Ҳамдамова 2403 очко эвазига 40-ўринни эгаллаб турган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2363 очко билан 81-поғонани банд этган. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИДE рейтингида 2258 очко билан 15-поғонадан жой олган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 14:50, 01.02.2026. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.