Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон"нинг "Шахтёр"га қарши назорат ўйини охиригача етмай қолди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча “Андижон” навбатдаги ўртоқлик учрашуви доирасида Қозоғистоннинг “Шахтёр” клубига қарши майдонга тушди. Лекин мазкур баҳс якунига етмасдан, аниқроғи 54-дақиқада тўхтатилди.

Ўйинни литвалик ҳакамлар бригадаси бошқарди. Афсуски, ушбу реферилар баҳс бошиданоқ ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборишди. Рақиб томонидан қилинган қўполликларга ҳакам ҳеч қандай реакция билдирмагани натижасида қўполликлар яна давом этаверди. Бунинг оқибатида Имеда Ашортиа, Драган Черан, Абдураҳмон Комилов мажбурий ўзгаришларга сабаб бўлди. 54-дақиқада эса Абдулвоҳид Ғуломовга ҳам яққол ва жиддий қўполлик ишлатилди ва шундан кейин ҳакам ўйинни тўхтатди ва аввало ўзлари майдондан чиқиб кетишди.

Савия жиҳатидан жуда салбий таассурот қолдирган ҳакамларнинг қўполликлар яққол қип-қизил карточкага лойиқ бўлса-да, жим тургани албатта жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Шунда ҳам андижонликлар ўйинни давом эттирди. Бироқ иккинчи бўлимда рақибнинг яна бир кескин қўполлигини ҳакам қизил карточка билан жазолаш ўрнига учрашувни тўхтатишга қарор қилди.

Баҳс давомида икки марта тез ёрдам машинаси ишга тушди ва "Андижон" футболчиларини шифохонага олиб боришига тўғри келди. Шундай экан, рақибнинг хаддан ортиқ қўпол муносабатда бўлиши ҳамда ҳакамнинг савиясизлиги фонида бундай учрашувнинг тўхтатилгани қайтанга яхши бўлди.

“Шахтёр” (Қозоғистон) - “Андижон” - 0:0...

2 феврал. Анталия. “Сусеси спорт маркази” стадиони.

Ҳакамлар: Орестас Абрамавичус, Эймантас Рудавичус, Симас Каушас (барчаси - Литвадан).

“Шахтёр”: Игор Шацких, Марк Богачов, Шахсултан Зубайдилда, Тимур Рудаселски, Хасен Артур Уулу, Владислав Прокопенко, Аруп Саутов, Ален Айманов, Аслан Аҳмедов, Диас Калибаев, Рафаел Оспанов.

“Андижон”: Раҳимжон Давронов, Неманя Чаласан, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Абдумажидов, Абдураҳмон Комилов, Александр Андроникашвили, Жамшид Болтабоев, Драган Черан, Дониёр Абдуманнопов, Имеда Ашортиа, Мартин Боаке.

Захирадан майдонга тушганлар: Усмонали Исмоналиев, Хумоюнмирзо Иминов, Абдулвоҳид Ғуломов, Бекзод Сулаймонов, Кристиан Новак, Муҳаммадкарим Тоиров, Дамир Темиров, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Киритилди: 12:20, 03.02.2026. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик