"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Англия чемпионатининг 25-тури доирасида "Тоттенхэм"ни мағлуб этди — 2:0.
38-дақиқада Брайан Мбемуо ҳисобни очган бўлса, асосий вақт тугашига тўққиз дақиқа қолганда Бруну Фернандеш фарқни оширди.
Меҳмонлар 29-дақиқада Кристиан Ромеро майдондан четлатилганидан сўнг бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиришди.
"МЮ" Майкл Кэррик бошқаруви остида кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. "Қизил иблислар" 44 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб туришибди.
"Тоттенхэм" эса АПЛдаги ғалабасиз сериясини еттита ўйинга етказди — 4 та дуранг ва 3 та мағлубият. "Шпорлар" 29 очко билан жадвалнинг 14-поғонасидан жой олган.
Манчестер Юнайтед - Тоттенхэм - 2:0
Голлар: Мбеумо, 38 (1:0). Бруну Фернандеш, 81 (2:0)
Манчестер Юнайтед: Ламменс, Магуайр, Мартинес, Шоу (Мазрауи, 87), Далот, Каземиру (Угарте, 87), Майну (Флетчер, 90+2), Бруну Фернандеш, Кунья (Шешко, 75), Диалло, Мбеумо (Зиркзе, 87)
Тоттенхэм Хотспур: Викарио, Ромеро, ван де Вен, Пальинья (Биссума, 80), Галлахер (Тель, 80), Сарр, Удоджи (Соуза, 55), Грэй, Симонс, Одобер (Дрэгушин, 32), Соланке (Коло Муани, 80)
Огоҳлантиришлар: Диалло, 45 - Удоджи, 27. Пальинья, 70
Четлатиш: Ромеро, 29
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).