Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Велко Филипович: «Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп бора эшитганман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бухоро
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Бухоро"нинг янги аъзоси, сербиялик ҳимоячи Велко Филипович илк бор клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Велко, авваламбор, сизни "Бухоро" жамоаси таркибида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Бунгача, Таиланд чемпионатида 5 йил давомида юқори савияда тўп сурдингиз, жамоамизга қўшилиш варианти сизда қандай пайдо бўлди?

— Ўзбекистон Суперлигасида ҳаракат қилган бир нечта дўстларим бор эди ва уларнинг барчаси чемпионат савияси юқори эканлигини таъкидлаб ўтишди. Агентим орқали таклиф келиб тушгач, ўзимни «Бухоро» жамоасида синаб кўришга қарор қилдим.

— Ўзбекистон чемпионатида илк бор иштирок этасиз. Юртимиз ва ўзбек футболи ҳақида сизда қандай маълумотлар бор эди?

— Албатта ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп бора эшитганман, бу ерда ўйин суръати жуда юқори, учрашувларда жуда кўп масофа босиб ўтилади, футболчилар тезкор ва агрессив ҳаракат қилишади. Шунингдек қарши ҳужумларда жамоалар яхши ҳаракат қилиши ҳақида эшитдим.

— Ҳозирги кунда «Бухоро» жамоаси билан Анталиядаги машғулотларда иштирок этяпсиз, 3 та ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушдингиз, жамоа ҳақида дастлабки тассуротларингиз қандай?

— Жамоада меҳнаткаш футболчилар жам бўлишган. Биз ҳали ҳам бир-биримизни яхшироқ ўрганишга ҳаракат қиляпмиз, аммо клубдаги барча бизни жуда яхши қабул қилишди. Мен майдонда ўзимизни тобора яхшиланиб бораётганимизни ҳис қиляпман.

— Клуб ва мухлислар легионер футболчидан ҳар доим кўп нарса кутишади боиси сизга бўлган ишонч ва маъсулият катта..

— Албатта, менда легионер футболчи сифатида ўйнаш тажрибаси бор, бизда қандай маъсулият борлигини ҳис қилиб турибмиз. Мен ҳар доим янги чақирувлар ва қийинчиликларга тайёрман.

— Жамоа ҳимоя чизиғида Сардор Қулматов, Хуршид Мухторов каби тажрибали маҳаллий футболчилар ва ундан ташқари ҳамюртингиз Младович ҳам тўп суради. Ҳимоядаги рақобат ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ҳа рақобатлашиш осон бўлмайди, лекин футболчи сифатида сиз бундан фойда оласиз. Рақобат бор жойда ҳар доим ўсиш бўлади. Атрофингизда, ниманидир ўрганишингиз мумкин бўлган футболчилар бўлиши ҳар доим яхши.

— Янги мавсум олдидан бухоролик мухлисларга тилакларингиз.

— Барча мухлисларимизни 1-тур учрашувига чорлаб қоламиз, мухлислар қўллаб-қувватлаши ҳар доим муҳим бўлган. Майдонда чиройли ўйин намойиш этиб, ғалабалар билан уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 08:22, 09.02.2026. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик