Янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб борган Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" бугун йиғин доирасидаги сўнгги назорат ўйинини Қозоғистоннинг "Иртиш" жамоасига қарши ўтказди.
30 дақиқадан 4 тайм бўлиб ўтган беллашувда Исломбек Исмоилов шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
17.02.2026 | 13:00
Туркия, Белек шаҳри
"НЕФТЧИ" (Ўзбекистон)
"Иртиш" (Қозоғистон) 3:2
Голлар: Иртиш 22’ 0:1, Йован Жокич 44’ 1:1, Аброр Исмоилов 70’ 2:1, Иртиш 77’ 2:2, Стипе Перица 80’ 3:2.
“Нефтчи” 1-бўлим: Ботирали Эргашев, Муҳсин Убайдуллаев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Фарруҳ Сайфиев, Муҳаммадқодир Расулжонов, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Владимир Йовович, Алишер Одилов, Асилбек Жумаев, Зоран Марушич.
“Нефтчи” 2-бўлим: Акбар Тўраев, Анвар Ғофуров, Боян Цигер, Иззатилло Пўлатов, Рустамбек Фомин, Азиз Эримбетов (Ратиньо, 77), Далер Тухсанов, Хуршид Ғиёсов, Аброр Исмоилов, Стипе Перица (Нурбек Сарсенбаев, 80).
Бош мураббий: Исломбек Исмоилов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).