Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛда 28-тур. Шанба кунги ўйинлар анонси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 28 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 28-тури бешта қизиқарли баҳс билан давом этади. Қуйида ушбу ўйинларнинг анонси ва жамоалардаги ҳолат билан танишинг:

"БОРНМУТ" — "САНДЕРЛЕНД" | 17:30
"Борнмут"нинг Премьер-лигадаги мағлубиятсиз серияси 7 та ўйинга етди (4 ғалаба, 3 дуранг) — фақат "Манчестер Юнайтед"да бу кўрсаткич яхшироқ. "Сандерленд" эса охирги уч ўйинда имкониятни бой берди. Шунга қарамай, "қора мушуклар" "Борнмут" меҳмони бўлган охирги тўрт ўйиннинг учтасида ғалаба қозонишган.

Таркибдаги йўқотишлар: "Борнмут" сафида Хулио Солер, Бен Доак ва Жастин Клюйверт йўқ. "Сандерленд"да эса Рейнилду Мандава ва Брайан Бробби каби футболчиларнинг ҳолати сўроқ остида.

"БЁРНЛИ" — "БРЕНТФОРД" | 20:00
"Бёрнли" ўз уйидаги охирги 34 ўйиннинг фақат 4 тасида ғалаба қозонган. "Брентфорд" эса аксинча, сафардаги охирги беш ўйиннинг тўрттасида зафар қучди.

Таркибдаги йўқотишлар: "Бёрнли"да Аксель Туанзебе, Армандо Бройя ва Майк Тресор каби кўплаб ўйинчилар жароҳатланган. Меҳмонларда эса Фабиу Карвалью жамоага ёрдам бера олмайди.

"ЛИВЕРПУЛЬ" — "ВЕСТ ХЭМ" | 20:00
Арне Слот шогирдлари ўтган мавсум бошидаги каби кетма-кет учта ўйинда гол ўтказмасдан ғалаба қозонишлари мумкин. "Вест Хэм" эса сўнгги олти ўйинда 11 очко жамғариб, анча жонланиб қолган.

Таркибдаги йўқотишлар: "Ливерпуль" юлдузи Флориан Вирцнинг белида муаммо бор, Александер Исак ҳамон сафда йўқ, аммо Джереми Фримпонг қайтди. "Вест Хэм"да Фредди Поттс дисквалификация қилинган.

"НЬЮКАСЛ" — "ЭВЕРТОН" | 20:00
23-турдан бери ҳеч бир жамоа "Ньюкасл"чалик кўп мағлубиятга учрамади (4 та). "Эвертон" эса 2025 йил январидан бери илк бор кетма-кет уч ўйинда ютқазиб қўйиш хавфи остида.

Таркибдаги йўқотишлар: "Қарғалар" сафида Бруно Гимараэс ва Фабиан Шер каби етакчилар йўқ. "Эвертон"да Жек Грилиш жароҳатланган, аммо Жейк О'Брайен сафга қайтди.

"ЛИДС" — "МАНЧЕСТЕР СИТИ" | 22:30
"Лидс" декабрь ойидан бери лигада энг кўп дуранг ўйнаган жамоа (8 марта) бўлиб турибди. "Манчестер Сити" эса "Лидс" билан охирги бешта тўқнашувнинг барчасида ғалаба қозонган. Гвардиола жамоаси "Арсенал"дан бир кун олдин ўйнайдиган баҳсларда деярли хато қилмаяпти.

Таркибдаги йўқотишлар: "Сити"да Йошко Гвардиол ва Мате Ковачич лазаретда қолмоқда, аммо Жереми Доку машғулотларга қайтди.

 

Киритилди: 11:36, 28.02.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик