Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 26 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Севилья 26 30
13 Жирона 26 30
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта
26-тур Реал Мадрид 0-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия футболида инқилоб: Мураббийларга ВАР тизимидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия футбол ассоциацияси (FA) видеотакрорлар тизимидан (ВАР) фойдаланиш протоколини ўзгартириш ниятида, деб хабар бермоқда The Daily Telegraph. Манба берган маълумотга кўра, Британия футболининг раҳбар органи мураббийларга ВАР тизимидан сўров асосида фойдаланишга рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ушбу ташаббус ўйин вақтидаги тўхталишларни камайтириш мақсадида ҳакамларнинг субъектив қарорларини қайта кўриб чиқиш учун «мураббийлик челленджи» тизимини жорий этишни назарда тутади. Режага кўра, жамоа мураббийлари бир ўйин давомида видеотакрорни кўриш учун иккитадан челлендж (сўров) имкониятига эга бўлишади. Агар эътироз ўзини оқласа, сўров ҳуқуқи сақланиб қолади.

Бунга ўхшаш тизим бошқа спорт турларида, хусусан, америка футболи (NFL) ва регби лигасида аллақачон қўлланилмоқда. Кутилишича, фактик ҳолатлар (офсайдлар, тўпнинг майдондан чиқиб кетганини аниқлаш) аввалгидек автоматик тарзда текширилади, субъектив вазиятлар (фоллар, қўл билан ўйин, баҳсли тўқнашувлар) эса фақат мураббий сўровига кўра қайта кўриб чиқилиши мумкин бўлади.

Сўровдан фойдаланиш учун мураббийлар захира ҳакамига махсус сигнал беришлари керак бўлади.

FA бош котиби Марк Буллингем ушбу ёндашувни ўрганишга қизиқиш борлигини тасдиқлади. «Бу ўйин динамикасини ўзгартиради, ВАР аралашувлари сонини камайтиради ва аслида масъулиятни мураббий зиммасига юклайди», — дея Буллингемнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Times нашри.

Киритилди: 12:59, 03.03.2026. Ўқилди: 176 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.