Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган баҳсда «Вулверхэмптон» «Ливерпуль» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Вулверхэмптон шаҳридаги «Молинью» стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Мезбонлар ҳимоячиси Родригу Гомеш 78-дақиқада ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, «қизиллар» жавоб тўпини киритишди — Муҳаммад Салоҳ гол муаллифига айланди. «Бўрилар» эса бразилиялик ярим ҳимоячи Андренинг ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада урган голи эвазига ғалабани илиб кетишди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Вулверхэмптон» 16 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. «Ливерпуль» эса 48 очко билан 5-поғонада бормоқда.
Англия Премьер-лигаси. 29-тур
04.03.2026 | 01:15
«Молинью Стэдиум», Вулверхэмптон
«ВУЛВЕРХЭМПТОН» — «ЛИВЕРПУЛЬ» — 2:1
Голлар: Р. Гомеш 78 (1:0), Салоҳ 83 (1:1), Андре 90 (2:1).
«Вулверхэмптон»: Жозе Са, Крейчи, С. Буэно, Доэрти (Москера, 60), Вольфе (У. Буэно, 81), Андре, Ж. Гомес, А. Гомеш (Беллегард, 60), Чачуа, Армстронг (Арокодаре, 59), Мане (Р. Гомеш, 70).
«Ливерпуль»: Алиссон, Керкез (Робертсон, 65), ван Дейк, Конате (Кьеза, 79), Фримпонг (Джо Гомес, 72), Макаллистер, Гравенберх (Джонс, 46), Гакпо (Нгумоха, 65), Собослаи, Салоҳ, Экитике.
Огоҳлантиришлар: Ж. Гомес (69), С. Буэно (90) — Гравенберх (22).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).