Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Фақат бир жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилди». «Брайтон» мураббийи «Арсенал»ни танқид қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер Англия Англия Премьер‑лигаси 29-туридан ўрин олган ўйиндан кейин «Арсенал»нинг ўйинини танқид қилди. Ушбу учрашувда «чайкалар» «канонирлар»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Ғалабанинг турли хиллари бўлади. Агар улар Премьер-лигадa ғолиб бўлишса, ҳеч ким буни қандай қилиб қўлга киритганини сўрамайди. Улар бу ўйинда ғалаба қозониш учун барча нарсани қилаётгани сезилиб турди. Охир-оқибат барчаси қоидаларга бориб тақалади. Агар Премьер-лигадa ҳакам бундай ҳолатларга кўз юмса, бу жуда қийин.

Улар гўё қоидаларни ўзлари белгилаётгандек. Ҳозир менда шундай таассурот борки, улар ўйин қандай кечишидан қатъи назар қоидаларни ўз хоҳишига кўра қўлламоқда. Шунинг учун менимча буни баҳолаш қийин. Масалан, дарвозабон вақт чўзгани учун иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилиши мумкинми? Бу ҳеч қачон содир бўлмайди. Унда у нима қилиши керак? Масала шунда, шунинг учун ҳам қоидалар ва чекловлар керак.

Танаффусда у (учрашув ҳаками Крис Кавана) менга ҳам худди шу гапни айтди. Биз фақат вақтни чўзишни қандай қисқартириш мумкинлиги ҳақида гаплашдик ва у бу унга қийин эмаслигини айтди. Бизга аниқ қоидалар керак, чунки шунда ҳакамни ҳам ҳимоя қилиш мумкин бўлади. Улар муайян талабларга амал қилиши шарт, Премьер-лига эса бу борада уларга кўпроқ ёрдам бериши керак.

Мен жамоамизнинг ўйинидан жуда мамнунман. Менимча, бугун майдонда фақат битта жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилди ва шунинг учун мен йигитларим билан фахрланаман.

Мен ҳеч қачон бундай йўл билан ғалаба қозонишга уринадиган мураббий бўлмайман. Мен футболчиларни ривожлантиришни истайман. Улар доимий равишда ўсиб боришини, майдонда футбол ўйнашда давом этишини хоҳлайман. Албатта, охир-оқибат ҳар бир жамоа вазиятни бошқаришга ва вақтни чўзишга ҳаракат қилади, аммо бунга чеклов бўлиши керак. Бу чекловни Премьер-лига белгилаши керак. Ҳозирча эса улар хоҳлаганини қила оляпти.

Мен ҳозир залдаги барчадан: «Бу ўйин сизларга ҳақиқатан ҳам ёқдими?» деб сўрасам, ишончим комилки, кимдир қўл кўтаради — чунки бу ерда «Арсенал» мухлислари кўп. Улардан ташқари ҳеч ким қўл кўтармайди.

Бу келажакда нимaга олиб келади? Мана шу савол мени ўйлантиради. Бир ўйинда 60 дақиқа тўп билан ўйнаймиз, «Арсенал»га қарши учрашувда эса бор-йўғи 50 дақиқа. 10 дақиқалик фарқ — мухлислар шунга пул тўлайдими? Нима демоқчи эканимни тушуняпсизми?» — деди Хюрцелер.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:21, 05.03.2026. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик