Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган сафардаги баҳсда «Кристал Пэлас» жамоаси «Тоттенхэм» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида голларга Исмаила Сарр (дубль) ва Йорген Ларсен муаллифлик қилишди. Адам Уортон эса голли узатмалар бўйича дублни қайд этди. Мезбонларнинг ягона жавоб тўпи Доминик Соланке ҳисобига ёзилди.
«Шпорлар» ҳимоячи Мики ван де Вен четлатилгани сабабли 38-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнашди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Кристал Пэлас» 38 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. «Тоттенхэм» эса чемпионатдаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва 29 очко билан 16-поғонадан жой олган.
Англия Премьер-лигаси. 29-тур 06.03.2026 | 01:00 «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум», Лондон