Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Туркияда трансфер нархлари янгиланди: Шомуродов ва Файзуллаев — “Башакшеҳир”нинг энг қиммат футболчилари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Transfermarkt портали Туркия Суперлигасида ўйнаётган футболчилар қийматини янгилади. Айни пайтда ушбу чемпионатда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч нафар аъзоси фаолият юритмоқда.

“Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов энг катта ўсишга эришди. Туркия чемпионати тўпурарларидан бири бўлиб турган футболчининг нархи 2 миллион еврога қимматлашиб, ҳозирда 7 миллион еврони ташкил этмоқда.

Италиянинг “Рома” клубидан Истанбулга кўчиб ўтган ҳужумчи қисқа фурсатда жамоанинг асосий зарбдор кучига айланди. Ҳозирда у дебют мавсумидаёқ чемпионат тўпурари учун бериладиган “Олтин бутса” соврини учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Шомуродов “Башакшеҳир” сафида барча турнирларда (чемпионат ва кубок) 28 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, у ўз ҳисобига 4 та голли узатмани ҳам ёздириб қўйган.

Шунингдек, ушбу жамоа сафида ҳаракат қиладиган Аббосбек Файзуллаевнинг нархи ўзгаришсиз қолди. Ёзги трансфер ойнаси вақтида ЦСКАдан “Башакшеҳир”га кўчиб ўтган вингер барча мусобақалар доирасида 22 та учрашув ўтказди ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма қайд этди. Айни пайтда Файзуллаевнинг қиймати 7 миллион еврога баҳоланмоқда.


Шомуродов ва Файзуллаев Истанбул клубининг энг қиммат футболчилари ҳисобланади.

Туркиянинг “Ризеспор” клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг қиймати ҳам ўзгаришсиз қолди ва 1,5 миллион еврони ташкил этмоқда. Футболчи 2026 йил 19 январь куни “Гёзтепе”га қарши учрашувда майдонни жароҳат сабаб тарк этган. Тиббий текширувлар натижасига кўра, 26 ёшли футболчининг чап тиззасида олдинги хочсимон боғлам узилиши, тизза косачасининг ярим чиқиши (пателлар сублуксация), МПФЛ — тизза косачаси боғламининг шикастланиши, шунингдек, ички ва ташқи менискларда йиртилиш аниқланган. Дастлабки тахминларга кўра, тикланиш жараёни 6 ойдан 9 ойгача давом этиши мумкин.

Туркия Суперлигасида тўп сурадиган футболчиларнинг умумий қиймати 1,37 миллиард еврога баҳоланмоқда. Чемпионатнинг энг қиммат футболчиси “Галатасарой” ҳужумчиси Виктор Осимҳен бўлиб, унинг нархи 75 миллион еврога тенг. “Фенербаҳче” ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи иккинчи поғонадан жой олган — 28 миллион евро. Бариш Йилмаз (“Галатасарой”) эса кучли учликка якун ясаган — 26 миллион евро.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг умумий рўйхатида трансфер нархи бўйича яққол етакчи Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. “Манчестер Сити”нинг 22 ёшли марказий ҳимоячиси 35 миллион еврога баҳоланган ва нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг энг қимматбаҳо ўйинчиси сифатида қайд этилган. Ҳусановдан кейинги ўринларда айнан Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев жойлашган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:30, 06.03.2026. Ўқилди: 1545 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик