«Ньюкасл» ва «Барселона» жамоалари Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўйин Англиядаги «Сент-Джеймс Парк» стадионида бўлиб ўтди.
Инглиз клуби ҳужумчиси Харви Барнс учрашувнинг 86-дақиқасида ҳисобни очди. Каталонияликлар эса ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди — Малик Тиау ўз жарима майдончаси ичида фол ишлатгани учун белгиланган пенальтини Ламин Ямал аниқ амалга оширди.
Жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг, 18 март куни Испаниянинг «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.
УЕФА Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
11.03.2026 | 01:00
«Сент-Жеймс Парк», Ньюкасл
«НЬЮКАСЛ» (Англия) — «БАРСЕЛОНА» (Испания) — 1:1
Голлар: Барнс 86 (1:0), Ямал 90+6 — пенальтидан (1:1).
«Ньюкасл Юнайтед»: Рамсдейл, Тшау, Берн, Холл, Триппьер (Ливраменто, 67), Тонали, Жоэлинтон, Рэмси, Барнс (Уиллок, 90), Эланга (Гордон, 67), Осула (Мерфи, 67).
«Барселона»: Гарсия, Кубарси, Мартин, Жоау Канселу, Араухо (Эспарт, 88), Педри (Ольмо, 70), Берналь (Касадо, 73), Фермин Лопес (Торрес, 88), Рафинья, Ямал, Левандовски (Рэшфорд, 70).
Огоҳлантиришлар: Тонали (34), Уиллок (90) — Жоау Канселу (68).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).