Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирко Еличич: “Деярли тенг ўйиннинг гувоҳи бўлдик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912"га қарши ўйин (0:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ўйин яхши ўтди. Умуман олганда, тенг ўйин бўлди. Бугун яхши ўйнадик дея олмайман. Балки ўтган ўйин сабаблидир, бироз темпни йўқотдик. Ўшанда ёмон майдонда футбол ўйнамагандик. Балки бугунги об-ҳаво ҳам сабаб бўлгандир. Чунки бир қанча футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Совуқ ҳаво сабабли иккала жамоа футболчилари нафас олишга қийналишди. Айрим футболчиларимда ўйинга қадар ҳам бир қанча муаммолар бор эди. Шунда ҳам йигитларим ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Деярли тенг ўйиннинг гувоҳи бўлдик.

— Учта ўйинда 7 очко олиш сизни қониқтирдими?
— Дастлабки икки ўйинда 6 очко олдик ва бугун 1 очко билан кифояландик. Албатта, биз ҳар бир ўйинда уч очко олишни мақсад қиламиз, лекин бу футбол ва бунда қийинчиликлар ҳам учраб туради. Бугун ютганимизда яхши бўларди, лекин дуранг қайд этдик. Бугун осон ўйин бўлмади, ҳар икки жамоа кураш олиб борди, шундан келиб чиқиб дуранг адолатли бўлди деб айта оламан.

— Дастлабки турларда “Локомотив”ни кўп танқид қилишганди. Экспертлар илк уч турдаги рақиблар унчалик кучли эмас ва омади келиб, 7 очкони қўлга киритди, деб ҳисоблашди. Жамоанинг навбатдаги ўйини “Нефтчи”га қарши бўлади ва айнан ушбу учрашув жамоанинг кучини намоён қилиб беради, деган фикрга қандай қарайсиз?
— Ҳозир Суперлигадаги барча ўйин қийин ўтмоқда. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. “Нефтчи”даги баҳс жуда қийин ўтади. Уларни таҳлил қилиб чиқамиз. Таркиби жуда кучли, 20 футболчи исталган бошқа жамоаларни кучайтириб юборади. Улардаги танлов имконияти катта. Биз эса ҳар бир ўйинга уч очко учун чиқяпмиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва ҳимоявий ўйнамаймиз, футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Баъзида бу ўхшамоқда, баъзида эса кутилгандек бўлмаяпти. Ушбу ўйин биз учун яхшигина синов бўлади.

— Таркибда ёш футболчиларнинг салоҳиятини очиб бераётганингиз учун раҳмат айтаман. Дастлабки уч турда иккита гол урган Қувончбек Абраевнинг ўйини ҳақида нима дейа оласиз?
— Қувонч ўзининг термадаги ўйинлари орқали ўтган йили кўпчиликнинг эътиборига тушди. Ҳозир у катта футболга кўникиши бироз қийин бўлмоқда. Ҳозир унда олдинга қадам ташлаётгани кўринмоқда. Катталар каби шуғулланяпти. Унда техника, тезлик бор. Энди унинг ўйинига бошқа сифатларни ҳам қўшиш керак. У уч ўйин орқали ўзига бўлган ишончни орттириб бормоқда ва бу яхши ҳолат. Фақатгина у эмас, балки бошқа ёшларда ҳам шундай ҳолат.

— “Қўқон-1912” “Локомотив” учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Сиз ноқулай рақиб иборасига қандай муносабатдасиз?
— “Қўқон-1912”ни яхши биламан. Улар барча рақибларга кураш таклиф қилишади ва футболчилар доимо жисмонан бақувват бўлишади. Улар ҳар доим охиригача кураш олиб боришади ва рақибларга осон ўйин кўрсатишига имкон бермайди. Бугун ҳам жамоалар кўпроқ курашишди. Ўтган ўйинда “Машъал”даги каби кураш олиб бордик. Бу томондан олиб қараганда улар яхши футбол қуришмоқда. Бугун ҳам кўпроқ кураш ва камроқ футболни кўрдик.

— “Локомотив” Жасур Яхшибоев билан шартнома имзолади, клуб бу борада расман эълон ҳам қилди. Лекин у билан бошқа гап-сўзларни ҳам ўқидик. Аслида нималар содир бўлганди?
— Тўғриси, бу мен учун ҳам тушунарсиз. Буни кўпроқ раҳбариятдан сўраш керак. Барчаси унинг ўзига қолдирилганди. Биз уни таклиф қилдик ва у тайёр бўлганида бизга келиши керак эди. Кейинчалик яна музокаралар бўлди ва бунда аниқ бир нима бўлгани йўқ.

— Энди барчасини ёзгача кутиш керак бўладими?
— Балки ҳаммаси аниқ бўлиб улгургандир. Лекин мен учун барчаси ноаниқ ва мавҳум. Биз у учун ҳам вариантлар тайёрлагандик, шу билан бирга бошқа ҳолатга ҳам тайёр тургандик.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:22, 12.03.2026. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик