«Реал» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Манчестер Сити» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Англиядаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтди.
20-дақиқада ярим ҳимоячи Бернарду Силва ўз жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнагани учун қизил карточка олди ва инглиз жамоаси камчилик бўлиб қолди. Меҳмонларнинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очди. Танаффус олдидан «Сити» мувозанатни тиклади — Эрлинг Холанд гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлим якунида эса Мадрид жамоаси иккинчи тўпни киритиб, ғалабани илиб кетди — яна Винисиус Жуниор ажралди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди.
Дастлабки ўйинда ҳам 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Реал» Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олди. У ерда мадридликлар «Аталанта» — «Бавария» (биринчи ўйин — 1:6) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келишади.
Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
18.03.2026 | 01:00
«Этихад», Манчестер
«МАНЧЕСТЕР СИТИ» — «РЕАЛ МАДРИД» — 1:2
Голлар: Винисиус Жуниор 22-пен (0:1), Эрлинг Холанд 41 (1:1), Винисиус Жуниор 90 (1:2).
Биринчи ўйин: 0:3.
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Аит Нури, Рубен Диаш (Гехи, 46), Абдуқодир Ҳусанов, Матеус Нунес (Семеньо, 57), Родри (Гонсалес, 74), Бернарду Силва, Доку, Рейндерс (Аке, 46), Шерки, Холанд (Мармуш, 57).
«Реал Мадрид»: Куртуа (Лунин, 46), Гарсия, Хейсен, Рюдигер, Александр-Арнолд (Карвахаль, 83), Арда Гюлер (Камавинга, 74), Тшуамени, Питарч (Мануэль Анхель, 74), Вальверде, Винисиус Жуниор, Диас (Мбаппе, 69).
Огоҳлантиришлар: Абдуқодир Ҳусанов (45) — Мбаппе (76), Александр-Арнолд (80).
Четлатиш: Бернарду Силва 20 («Манчестер Сити»).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).