Бугун 9 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ратиньо: «Нефтчи» — бу фақат клуб эмас, бу катта оиладир»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Нефтчи»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Ратиньо Феррейра бугун жамоа матбуот хизматига берган интервьюсида мавсум бошланиши, жамоага мослашуви, Суперкубок финали ҳамда илк голи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу қизиқарли ва мазмунли интервьюни қуйида ўқиб чиқишингиз мумкин.

— Аввало, сизни Суперлигадаги ғалабалар ва Суперкубок чемпионлиги билан табриклаймиз. Мавсумни бундай бошлаш жамоа учун қанчалик муҳим?

— Раҳмат. Мавсумни соврин билан бошлаш ҳар доим жуда муҳим. Бу жамоага ишонч беради, мухлисларни хурсанд қилади ва кейинги ўйинлар учун катта мотивация бўлади. Бу натижа — жамоавий меҳнатимизнинг самараси.

— Сизнинг "Нефтчи"га мослашувингиз тез кечди. Бу жараёнда энг катта омил нима бўлди?

— Жамоа мени жуда яхши қабул қилди. Мураббийлар штаби ва футболчилар доим қўллаб-қувватлади. Дастлаб жисмоний жиҳатдан бироз қийинчиликлар бўлди, лекин тўғри режа ва сабр билан бу босқични енгиб ўтдим. Ҳозир ўзимни анча ишончли ҳис қиляпман.

— Суперкубок финали ва урган голингиз ҳақида гапириб берсангиз. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятли?

— Бу гол менинг фаолиятимдаги энг муҳим голлардан бири бўлди. Финал ўйинида жамоага ғалаба келтириш — бу катта масъулият ва фахр. Ўша пайтдаги ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийин. Бу гол нафақат мен учун, балки бутун жамоа учун муҳим эди. Финал ҳуштаги чалингач эмоцияларни тарифлашга тил ожиз, айниқса тўла стадионда муҳлисларимиз кўз ўнгида бу иш бўлгани икки карра эмоциялар берди.

— Ўзбекистондаги фаолиятингиз ва «Нефтчи» жамоасига чақирув ҳақида гапириб беринг.

— Ўзбекистон футболи мен учун янги босқич бўлди. Бу ерда мен ўзимни ривожлантирдим, тажриба орттирдим ва янги футбол маданиятини ўргандим. Самарқанддаги мавсумлар менга катта тажриба берди ва айнан шу йўл мени Нефтчига олиб келди десам ҳам бўлади.

— «Нефтчи»нинг мураббийлар штаби ва ўйин фалсафаси ҳақида фикрингиз қандай?

— Бу ерда ҳамма нарса аниқ тизим асосида ишлайди. Мураббийлар ҳар бир деталга эътибор беради. Жамоа интизоми ва ўйинга ёндашуви юқори даражада. Бу эса натижаларда яққол кўринмоқда.

— «Нефтчи»га келишдан олдин жамоа ҳақида нималарни билардингиз?

— «Нефтчи» тарихга эга клуб эканини билардим. Бу ерда мухлислар жуда талабчан ва содиқ. Шунингдек, клубнинг мақсадлари катта — нафақат ички чемпионат, балки Осиёда ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қилади.

— «Нефтчи» мухлислари ҳақида фикрингиз қандай? Улар сизга қандай таъсир қилмоқда?

— Мухлислар — бу жамоанинг юраги. Уларнинг қўллаб-қувватлаши майдонда катта куч беради. Стадиондаги атмосфера мени Бразилиядаги мухлисларни эслатади. Бу энергия футболчига қўшимча мотивация беради.

— Сизнинг майдондаги ролингиз ва ўзингизни қандай футболчи деб ҳисоблайсиз?

— Мен жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиладиган футболчиман. Ҳар доим ғалаба учун курашаман. Агар имкон бўлса, гол ураман, ассист қиламан ва жамоага максимал ёрдам беришга интиламан.

— «Нефтчи» билан олдингизга қўйган шахсий ва жамоавий мақсадларингиз қандай?

— Жамоа билан чемпионликни яна қўлга киритишни хоҳлайман. Кубокни ютиш ҳам муҳим мақсад. Энг катта орзулардан бири — Осиё мусобақаларида тарих яратиш.

— Бу ердаги мухлислар ва стадион муҳити сизга Бразилияни эслатадими?

— Ҳа, албатта. Бу ерда мухлислар жуда эҳтиросли. Стадиондаги атмосфера жуда кучли ва бу жамоанинг яхши натижаларига катта таъсир қилади. Мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Биз ҳар бир ўйинда улар учун курашамиз ва уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 06:57, 24.03.2026. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик