Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
Миллиардлар эвазига ислоҳот
2026 йилда Суперлиганинг 16 та клубига давлат томонидан жами 35 миллиард сўмдан маблағ ажратилди. Бироқ бу «бепул совға» эмас, балки мустақилликка ўтиш даври учун берилган имкониятдир. Қарорга кўра, ажратиладиган маблағ миқдори йил сайин камайиб боради:
-
2026 йил: 35 миллиард сўм;
-
2027 йил: 30 миллиард сўм;
-
2028 йил: 25 миллиард сўм.
Бундан кўзланган асосий мақсад — 2030 йилга қадар клубларни тўлиқ хусусийлаштириш ва уларни ҳомийлар ҳисобига кун кўрадиган профессионал тизимга ўтказишдир.
Бизнес учун яшил чироқ
Клубларни фақат давлат елкасида қолдирмаслик учун янги механизм жорий этилмоқда. 2026 йилдан бошлаб футбол клубларига ҳомийлик қиладиган хусусий компанияларга давлат томонидан имтиёзлар берилади. Бу эса тадбиркорлар учун футболга сармоя киритишни нафақат нуфузли, балки фойдали ишга айлантириши кутилмоқда.
«Насаф» ва «Бухоро»нинг тақдири нима бўлди?
Йил бошида «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг «Бунёдкор», «Насаф» ва «Бухоро» клубларидан воз кечиши катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Айни дамда:
Шу билан бирга, «Бунёдкор», «Динамо» ва «Сурхон» клубларидаги молиявий қийинчиликлар алоҳида назоратга олинган. Янги ажратилган маблағлар ушбу клублар учун «ҳаво ва сувдек» зарур экани шубҳасиз.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).