Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Marca: "Реал" Педрини сотиб олишни истайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона» етакчиларидан бири — ярим ҳимоячи Педрига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Radio MARCA эфиридаги La Tribu кўрсатувида журналист Роберто Гомеснинг таъкидлашича, айнан Педри клуб президенти Флорентино Перес мадридликлар таркибида кўришни истаган футболчи ҳисобланади.

«Мадриднинг «Реал» клуби ва шахсан унинг президенти сотиб олишни хоҳлайдиган ўйинчи — бу ярим ҳимоячи... ва унинг исми Педри», — деди Гомес жонли эфирда.

Ушбу баёнотдан сўнг студияда эҳтимолий трансфер борасида қизғин баҳс авж олди. Кўрсатув бошловчиси Рауль Варела футболчининг каталонияликлар сафидаги мақоми ва икки гранд ўртасидаги азалий рақобатни инобатга олса, бундай ўтишнинг амалга ошиш эҳтимоли жуда паст эканлигини қайд этди.

Шунингдек, эфир давомида «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги тўғридан-тўғри трансферлар тарихи ёдга олинди. Улар орасида Бернд Шустер, Микель Солер, Луис Милья ва ўз вақтида жаҳон футболида катта шов-шувга сабаб бўлган Луиш Фигунинг трансферлари алоҳида таъкидланди.

Қайд этилишича, Мадрид клуби ярим ҳимояни янгилаш жараёнида марказ учун сифатли кучайтириш қидиришда давом этмоқда. Бироқ Педрининг трансфери ҳозирча амалга ошиши мумкин бўлган келишувдан кўра кўпроқ «орзу» бўлиб кўринмоқда.

Жорий мавсумда Педри «Барселона»нинг асосий ўйинчиси ва клуб лойиҳасининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. У каталонияликлар сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:06, 27.03.2026. Ўқилди: 4593 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик