Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ ва ЕЧЛ учликда эмас. Дунёнинг энг қиммат лигалари эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Глобал спорт саноати молиявий жиҳатдан тарихидаги энг юқори босқичга чиқди. Медиа ҳуқуқлари, рақамли аудитория ва йирик ҳомийлик шартномалари ҳисобига етакчи лигалар даромад борасида рекорд кўрсаткичларни қайд этмоқда. Спорт Преферред нашри 2025–26-йилги мавсумда дунёнинг энг даромадли спорт лигалари рўйхати шакллантирди.

Унга кўра Америка футболи бўйича миллий мусобақа — NFL жаҳоннинг энг қиммат лигаси деб топилди. Крикет бўйича Ҳиндистон Премьер Лигаси иккинчи поғонада қайд этилган бўлса, баскетбол бўйича NBA мунтазам чемпионати кучли учликка якун ясаган.

Асосий рейтинг (даромадлар):

1. Миллий Футбол Лигаси (NFL, Америка футболи) – 20 млрд доллар
2. Ҳиндистон Премьер Лигаси (IPL, крикет) – 17 млрд доллар
3. Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA, баскетбол) – 14 млрд доллар
4. Бейсбол Мейжор Лигаси (MLB, бейсбол) – 12 млрд доллар
5. Англия Премьер Лигаси (АПЛ, футбол) – 8 млрд доллар
6. Миллий Хоккей Лигаси (NHL, хоккей) – 6,5 млрд доллар
7. Германия Бундеслигаси (футбол) – 4.3 млрд доллар
8. Испания Ла Лигаси (футбол) – 4,5 млрд доллар
9. Италия А Серияси (футбол) – 3,5 млрд доллар
10. УЕФА Чемпионлар Лигаси (футбол) – 3,5 млрд доллар

NFL — мутлақ етакчи
Миллий Футбол Лигаси американча футболнинг минтақадаги машҳурлиги яна бир бор дунёнинг энг бой спорт лигаси эканини тасдиқлади. Лига қиймати 20 миллиард долларга баҳоланмоқда. NBC, ESPN ва Fox билан тузилган узоқ муддатли трансляция шартномалари асосий даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Microsoft, Toyota каби гигантлар ҳамкор сифатида жалб қилинган.

IPL — крикет империяси
Крикет бўйича Ҳиндистон Премьер Лигаси қисқа вақт ичида спорт бизнесининг энг йирик лойиҳаларидан бирига айланди. Лиганинг умумий қиймати 17 миллиард долларни ташкил этади. Эфир ҳуқуқларидан йилига 1,2 миллиард доллардан ортиқ даромад олинади. Ҳар бир ўйин ҳисобидан жуда юқори фойда кўриш ортидан Лига қудратли ташкилотга айланди.

NBA — глобал ўсиш давом этмоқда
Миллий баскетбол ассоциацияси мунтазам чемпионати ва плей-офф ўйинларидаги кескин рақобат сабабли ушбу мусобақа ва спорт тури айниқса Осиё бозорида тез суръатлар билан ривожланмоқда. Лига қиймати 14 миллиард долларга етган, йиллик ҳомийлик даромадлари эса 1 миллиард доллардан ошади. Nike билан ҳамкорлик муҳим рол ўйнамоқда.

MLB — анъанавий гигант
Бейсбол бўйича Мейжор Лига АҚШ спорт маданиятининг асосий устунларидан бири бўлиб қолмоқда. Лига қиймати 12 миллиард долларни ташкил этади. Америкадаги энг йирик трансляция ҳуқуқларидан олинадиган даромад Лига учун қарийб 1,84 миллиард доллар фойда келтиради. Энг қиммат клуб “Нью Йорк Янкис” боְ‘либ, 8,2 миллиард долларга баҳоланган.

Англия Премьер Лигаси — футбол тижоратининг етакчиси
Англия Премьер Лигаси футбол мусобақалари орасида энг катта даромадга эга турнир ҳисобланади. 20 та клуб иштирок этадиган мусобақа глобал трансляция ва маркетинг орқали миллиардлаб фойда кўрмоқда. АПЛ бутун дунё бўйлаб энг катта аудиторияга эга.

NHL — барқарор ривожланиш
Миллий Хоккей Лигаси АҚШ ва Канадада ўз позициясини мустаҳкамлаб бормоқда. Технология, автосаноат ва ичимлик соҳасидаги энг йирик брендлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бундеслига — тизимли ўсиш намунаси
Бундеслига молиявий барқарорлик ва бошқарув тизими билан ажралиб туради. Ҳатто Германиянинг иккинчи дивизиони ҳам илк бор 1 миллиард евро даромад чегарасидан ўтди.

Ла Лига — юлдузлар лигаси
Испания Ла Лигаси “Реал Мадрид” ва “Барселона” каби гранд клублар туфайли юқори тижорий қийматни сақлаб қолмоқда. Лиганинг тижорий даромади 1 миллиард евродан ошган. Шунингдек, трансляция ҳуқуқини сотиш орқали кўриладиган даромад 1,5 миллиард доллардан зиёд.

А Серия — мураккабликларга қарамай ўсаётган чемпионат
Италия А Серияси молиявий қийинчиликларга қарамай, ўз нуфузини сақлаб қолмоқда. Эфир ҳуқуқлари муҳим даромад манбаи бўлиб қолмоқда.

Чемпионлар Лигаси — глобал бренд
УЕФА Чемпионлар Лигаси дунёнинг 200 дан ортиқ давлатида намойиш этилади ва клублар футболининг энг йирик тижорий лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

Спорт саноати тобора катта бизнесга айланиб бормоқда. Айниқса медиа ҳуқуқлари ва глобал аудитория учун кураш етакчи лигалар даромадининг кескин ошишига хизмат қилмоқда. Келгуси йилларда бу рақамлар янада ўсиши кутилмоқда.

Бироқ, мусобақа қиймати жиҳатдан Америка футболи, баскетбол, крикет ва бейсбол лигалари қанчалик қудратли бўлмасин, ҳамон футбол энг кўп томоша қилинадиган спорт тури бўлиб қолмоқда.

1. Англия Премьер Лигаси — 3,2 млрд
2. УЕФА Чемпионлар Лигаси — 1,6 млрд
3. Ҳиндистон Премер Лигаси (Крикет) — 650 млн
4. Ла Лига (Испания) — 600 млн
5. NBA (Баскетбол) — 550 млн
6. Бундеслига (Германия) — 450 млн
7. NFL (Америка футболи) — 410 млн
8. А Серия (Италия) — 380 млн
9. MLB (Бейсбол) — 250 млн
10. Лига 1 (Франция) — 210 млн

Англия Премьер Лигаси ва УЕФА Чемпионлар Лигасини бир мавсум давомида 5 миллиардга яқин инсон томоша қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:08, 02.04.2026. Ўқилди: 2279 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик