Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анвар Ғофуров: «Биринчи бўлимида ҳисобни ишончли кўринишга келтириб олганимиз сабабли футболчилар эркинроқ ҳаракат қилишди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров Суперлиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

— Ўйин ҳақида фикрларингиз?
— Осон ўйин бўлмади. Умуман олганда, чемпионатда осон жамоанинг ўзи йўқ — ҳар бир учрашув қийин кечади ва ҳар бир жамоанинг ўзига хос ўйин услуби бор. Бугунги баҳснинг биринчи бўлимида ҳисобни ишончли кўринишга келтириб олганимиз сабабли футболчилар майдонда эркинроқ ҳаракат қилишди. Шунингдек, сурхондарёлик мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман — улар стадионда бизни фаол қўллаб-қувватлашди.

— Биринчи бўлимда Достон Турсунов қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилган бўлса-да, кўп ҳолларда марказда кўринди. Бу тактик режа эдими?
— Албатта, ҳар бир мураббий ўйин учун турли режа ва ечимларни тайёрлайди. Биз ҳам бугунги учрашув учун турли вазиятларга мос тактик ишланмаларни олдиндан тайёрлаб қўйган эдик.

— Асосий жамоага мураббий бўлганингиздан сўнг ижобий натижалар қайд этилди. Эшитишимизча, бу икки ўйин сиз учун синов тариқасида берилган. Кейинги фаолиятингиз қандай бўлади?
— Бу масала бўйича раҳбарият билан ҳали гаплашганимиз йўқ. Якуний қарорни раҳбарият қабул қилади. Менинг вазифам эса жамоани ҳар бир ўйинга яхши спорт формаси ва юқори кайфиятда тайёрлашдан иборат.

— «Сурхон» жамоасининг ҳозирги натижалари унинг ҳақиқий кучи ёки бу вақтинчалик ҳолатми?
— Бу футбол. Жамоа баъзан ютади, баъзан ютқазади. Ҳар бир учрашув учун аниқ режа ва вазифа бўлади. Агар режа ишласа, натижа ҳам ижобий бўлади. Агар нимадир ўхшамаса, ўз вақтида ўзгартиш киритиш мураббийнинг вазифаси.

— Бугун жамоа Дилшод Йўлдошевнинг футболкаси билан суратга тушди. Унга нима бўлди?
— 2–3 кун аввал у операцияни муваффақиятли ўтказди. Ҳозир унинг аҳволи яхши. Бутун жамоа Дилшоднинг тезроқ соғайиб, сафимизга қайтишини кутмоқда. Бугунги ўйинда ҳам унинг кайфиятини кўтариш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида шу ишни амалга оширдик.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 23:49, 04.04.2026. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик