Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирасси мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Sport Bild нашри.
Сўнгги ҳафталарда ўтказилган бир қатор музокаралар натижасида, агар муносиб таклиф тушса, футболчининг кетишига рухсат беришга қарор қилинди. Гирассининг акаси ва маслаҳатчиси Карамба аллақачон трансфер бозоридаги вариантларни ўрганишни бошлаган.
Футболчига қизиқиш билдираётган клублар қаторида «Фенербахче», «Милан», «Тоттенхэм» ва Саудия Арабистони жамоалари тилга олинмоқда.
30 ёшли форварднинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Шартномада 35 миллион евро миқдоридаги товон пули ҳақидаги банд мавжуд бўлиб, у фақат июль ойидан бошлаб кучга киради. Унга қадар эса потенциал трансфер суммаси эркин муҳокама қилиниши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).