«Интер» Италия А Серияси 31-тури доирасидаги ўз майдонида кечган баҳсда «Рома»ни мағлуб этди — 5:2.
Мезбонлар сафида Лаутаро Мартинес дубль қайд этди (1 ва 52-дақиқалар). Шунингдек, Хакан Чалханоглу (45+2), Маркус Тюрам (55) ва Николо Барелла (63) биттадан гол уришга муваффақ бўлишди.
Римликлардан эса Жанлука Манчини (40) ва Лоренцо Пеллегрини (70) ўз номини таблога ёздириб қўйди.
«Интер» (72 очко) уч ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди ва А Серияда пешқадамликни давом эттирмоқда. «Рома» 54 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
Италия Серия А. 31-тур
05.04.2026 | 23:45
«Жузеппе Меацца», Милан
«ИНТЕР» — «РОМА» — 5:2
Голлар: Лаутаро Мартинес 1 (1:0), Жанлука Манчини 40 (1:1), Хакан Чалханоглу 45+2 (2:1), Лаутаро Мартинес 52 (3:1), Маркус Тюрам 55 (4:1), Николо Барелла 63 (5:1), Лоренцо Пеллегрини 70 (5:2).
«Интер»: Зоммер, Ачерби, Бастони (Дармиан, 58), Аканджи, Зелиньски (Мхитарян, 76), Хакан Чалханоглу (Сучич, 66), Барелла, Димарко, Дюмфрис, Тюрам (Эспозито, 66), Мартинес (Бонни, 58).
«Рома»: Свилар, Н`Дика, Эрмосо (Циолковски, 81), Манчини (Гиларди, 46), Кристанте, Пизилли, Ренч (Цимикас, 58), Зеки Челик, Пеллегрини, Соуле (Эль-Шаарави, 64), Мален.
Огоҳлантириш: Пизилли (60).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).