Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4 та ғалабадан кейин бугун дуранг қайд этди. "Дуранглар қироли" дея лақаб олган нидерландиялик шахматчи Аниш Гири қора доналарда ўйнаганига қарамай ўзбекистонлик спортчига қарши партияда дуранг натижага эриша олди.
Ҳамюртимиз ўйин ўртасида кичик устунликни қўлга киритди. Аммо 41-юришда Синдаров рақиб пиёдасини уриб олганидан кейин вазият тенглашиб қолди. Шундан сўнг Гири аниқ юришлар орқали дурангни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Бугунги баҳслар орасида фақат Вей-Йи ғалаба қозонди (Есипенко устидан). Фабиано Каруана эса Прагнанадҳага қарши қора доналарда дуранг қайд этди.
Синдаров биринчи даврадан сўнг 6,0 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Каруана ҳисобида 4,5 очко бор. Гири ва Рамешбабу 3,5 очко билан 3-4-ўринларни банд этган.
Мусобақада эртага дам олиш куни. 7 апрель куни Синдаров Андрей Есипенкога қарши қора доналарда ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).