«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Жоау Канселуни жамоада сақлаб қолмоқчи.
Diario Sport нашри берган маълумотларга кўра, германиялик мутахассис португалиялик футболчининг ўйинидан «ҳайратда» ва уни мавсум якунига қадар «Барселона»нинг асосий чап қанот ҳимоячиси сифатида кўрмоқчи. Клуб раҳбарияти ёзда «Ал-Ҳилол» Канселуни қўйиб юборишга рози бўлишига умид қилмоқда ва июнь ойида тўлиқ трансферни расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, хабар берилишича, «Барселона» Алекс Бальде бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Канселу қишки трансфер ойнасида «Ал-Ҳилол»дан ижара асосида «Барселона»га ўтган эди. Каталония клуби сафида 13 та ўйинда майдонга тушган португалиялик ҳимоячи битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).