Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньо: «Кимдир келса, кимдир албатта кетиши керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Тоттенхэм" ҳам даъвогарлик қилаётган яримҳимоячи Виллианнинг жамоасига ўтиш имкониятлари ҳақида фикр юритди. Португалиялик мутахассис, шунингдек, Хуан Мата ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилган.

"Виллиан аллақачон бир қарорга келганга ўхшамоқда. Лекин мен бу ҳақда олдиндан бир нарса дейишни хоҳламасдим. Ахир баъзида футболда воқеалар умуман кутилмаган тарзда ривожланади. Шундан бўлсада, мен ўйинчилар нимани хоҳлашларини биламан. Шунинг учун у бизнинг сафимизга келиб қўшилиши мумкинлигини яшириб ўтирмайман.

Виллиан, албатта, ҳали тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бу жараён номақбул натижа билан тугаши ҳам мумкинку. Шартнома имзолашдан аввал тиббий кўрикдан албатта ўтилиши керак.  Яхшиси, унинг натижаларини сир сақлаш керак. Агар ҳаммаси жойи бўлса, шартнома имзолайвериш мумкин. Агар бирор муаммо чиқса, мана шу сир сақлашгани яхши бўлади.

Руни бўйича аввал айтганларимга ҳеч нарса қўшимча қила олмайман. Тушунинг, ҳа, мен саволларингизга жавоб беришим ва очиқ гаплашишим керак. Лекин ҳозирги вақтда баъзи нарсаларни сир сақлашга тўғри келяпти.

Умуман олганда, таркибимиздан кўнглим тўқ. Лекин биласизми, мураббийлар шундай деяётган бўлсалар, аслида ундай эмас бўлади. Ҳар доим яхшилаш учун нимадир топилади, ҳеч қайси мураббий бирор позицияни кучайтиришга йўқ демайди.

Ҳа, ким биландир шартнома имзоласак, ким биландир хайрлашишимизга тўғри келади. Лекин биз ҳеч кимни сотувга қўймоқчи эмасмиз. Бизни фақат ижарага олиш борасида таклифлар қизиқтириши мумкин, холос. Менга таркибда 22 ўйинчи керак, шунинг учун кимдир унга қўшилса, кимдир ундан чиқиши керак.

Бирор футболчи билан хайрлашиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, лекин ижара - бу бошқа гап. Таркибимизда ҳаддан ортиқ кўп футболчи бўлиши менга ёқмайди. 22 ўйинчи - бу талабларимизга жавоб берувчи энг яхшисидир.

Мата ҳам ҳеч қаерга кетмайди. Ҳаммаси уйдирма. У бизга керак ва уни сақлаб қолишни хоҳлаймиз. Биз таркибни кучсизлантириш эмас, балки кучайтириш ҳақида ўйлаймиз. Шундай экан, Хуанни йўқотишни хоҳламаймиз", деди Моуриньо.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:29, 23.08.2013. Ўқилди: 5490 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик