Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6562]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6164]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3958]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2346]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2339]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2017]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1911]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1840]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1766]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1628]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ПФЛ Ижроқўми ҳакамларни мавсум сўнгигача четлатишни талаб қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча — 9 апрель куни Лига Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмитанинг тўққиз аъзосидан саккиз нафари иштирок этди, яна бир нафар аъзоси хориж сафаридан эканлигидан келиб чиқиб, йиғилишда қатнаша олмади.

Лига ташаббуси билан шошилинч равишда йиғилган Ижроқўм кун тартибига Суперлига ҳакамлари томонидан учрашувлар давомида сўнгги вақтларда қабул қилинаётган қарорлар, футбол жамоатчилигининг бунга муносабати, шунингдек, VAR тизими билан боғлиқ тушунарсиз ҳолатлар мавзу сифатида киритилди. Йиғилишни очиб берган Лига бош директори Диёр Имомхўжаев сўнгги вақтларда қатор шубҳаларни келтириб чиқарган ҳолатларни қайд этди. Жумладан, жамоатчилик эътиборида турган 2025 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви, 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига Лига томонидан катта тайёргарлик кўрилган, улар юқори савияда ташкил этилган бўлса-да, охир-оқибат улар яхши кайфиятда эмас, ҳакамлар билан боғлиқ ҳолатлар билан тарихда қолди.

“Биз билган ва ишонаётган VAR тизими мураккаб ҳисобланган ҳакамлик фаолиятига ёрдам бериш, баҳсли ҳолатларни очиб бериш ва уларни қайта талқин қилиш ҳамда одилона қарор қабул қилишда ҳакамларга кўмакчи бўлиши лозим. Илгари VAR 4 дона камера ёрдамида ишлаётгани, мазкур масала такрорий лавҳаларни қайта кўриб чиқишда ҳакамларга қийинчилик туғдираётгани маълум эди. Лига мазкур йўналишда иш олиб бориб, ўтган мавсум ўзининг илк кўчма телевизион станциясини харид қилди ва уни водийдаги футбол учрашувларига жалб қилди. Эндиликда, водийда ўтаётган ўйинлар нафақат телетомошабинлар талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда суратга туширилмоқда, балки турли ракурслардан берилаётган сифатли такрорий лавҳалар билан ҳакамларга ҳам катта кўмакчи бўлмоқда. Шунга қарамай, VAR аралашган ҳолатлардан кейин ҳам ҳакамларнинг шубҳали қарорлари тўхтаётгани йўқ. Лига наздида VAR одилона қарор чиқариш учун кўмаклашишдан кўра, кимларнингдир манфаати учун хизмат қилаётган машинага айланиб қолаётгандек. Биз бу каби масалаларга ё қарши туришимиз ёки бу каби ҳолатлар давомий бўлишига кўникишимиз керак. Мамлакатимиз раҳбари футболни ривожлантиришга бош-қош бўлаётган, ЎФА президенти унда шаффофлик ва адолат бўлиши лозимлигини бир неча бор таъкидлаётган вақтда Лига ва клублар бу сиёсатни қўллашимиз, футболдаги иллатларга бепарволик билан эмас, ўз позициямиз билан жавоб беришимиз шарт”, — деб Лига бош директори Диёр Имомхўжаев таъкидлаб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Ассоциация муассислигида ташкил этилган. 2025 йилнинг 8 январ санасида унинг раҳбариятида ўзгариш юз бериб, кейинчалик Ассоциация томонидан Марказга собиқ ҳакам Маъмур Саидқосимов бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида жалб этилди. Ассоциация режаси бўйича техник директор Ги Киала ҳакамлик соҳасини ислоҳ қилиш учун масъул сифатида кўрсатилганди. Ўтган вақт давомида бельгиялик мутахассиснинг бу борада қандай фаолият олиб боргани Лигага маълум эмас.

Лига эса ўз байроғи остида ўтадиган мусобақаларга ҳакамларни жалб этиш учун Футбол ҳакамлари маркази билан шартнома имзолаган ва учрашувларда ҳакамлар фаолиятини молиялаштириш билан чекланади. Ҳакамларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни учрашувларга тайинлаш, ҳакамлар билан боғлиқ ҳар қандай бошқа ҳолатларни тартибга солишда ЎзФҲМ Ассоциация билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Лига ва Марказ ўртасидаги шартноманинг 3.1-бандида мусобақаларда фаолият олиб бораётган ҳакамлар жамоасининг шу мусобақа доирасидаги ўзаро ҳамда клуб расмийлари билан махсус техникалар ва VAR учун ёзиб олинган аудиоёзувларни талаб қилиш Лига ҳуқуқи сифатида белгиланган. Суперлига 6-тури доирасида ўтказилган “Қўқон-1912” — “Насаф” учрашувида юзага келган баҳсли ҳолатдан кейин Лига Марказдан VAR билан боғлиқ аудиоёзувларни талаб қилганига қарамай, Марказ турли баҳоналар билан мазкур жараённи пайсалга солгани Лига шубҳаларини оширди. Шундан келиб чиқиб, Лига Ассоциация президентига мазкур ҳолатлар бўйича расман шикоят киритишга қарор қилди.

“Бизни ажаблантирган жиҳат шундаки, “Қўқон-1912” — “Насаф” учрашувининг 78-дақиқасида рўй берган ҳолатни бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб тўғри баҳолаб, ўйинни давом эттирди. Кейинчалик VAR ҳаками Иброҳим Исмоилов вазиятни қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритди. Якунда ҳакам ўз қарорини ўзгартирди. Бироқ ўша куннинг ўзида Эксперт ҳакамлар гуруҳи ҳолатга зудлик билан реакция билдириб, VAR бу каби ҳолат учун бош ҳакамни чақириб адашганини, шунингдек, ҳолат бўйича бош ҳакам хато қарор қабул қилганлигини қайд этди”, — дея сўзида давом этди Лига раҳбари.

“Ўтган мавсум Суперлига 15-туридан ўрин олган “Динамо” — “Насаф” учрашувида ҳам баҳсли ҳолат рўй бериб, ўшанда ҳам Рустам Лутфуллин “Насаф” дарвозасига шубҳали пенальти белгилаганди. Қайд этиш керак, ўша кунги учрашув техник хатолик сабаб трансляция қилинмади ва табиийки, учрашувда VAR ишлатиш имконияти бўлмади. Бундай ҳолат учун Лига ҳакамни айбдор қилишдан тийилди. Бироқ кечаги учрашувда такрорий лавҳалар турли ракурсдан бўлган ҳолатда ҳам ҳакамлар хато қарор қабул қилаётган бўлса, унда VAR функцияси нимадан иборат?”

Ижроқўм аъзолари томонидан ўзаро тийиб туриш функцияси муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди. Ўйин натижасига жиддий таъсир кўрсатаётган хатолар қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибати эканлигини аниқлаш мушкул жараён. Бу каби хатолар учун ҳакамлар одатда бир нечта учрашувга четлаштирилади ва кейинчалик фаолиятини қайта давом эттиради. Шундан келиб чиқиб, хатоларни минималлаштириш, бунда ўйин натижасига салбий таъсир кўрсатувчи хатолардан кейинги чораларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Ижроқўм аъзолари сўнгги вақтлардаги ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириб, бу борада Лига позицияни қатъий қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Зеро, бунинг оқибатида ҳар сафар қатор клублар мураккаб вазиятда қолаётгани бор гап. Биз биринчи навбатда футбол жамоатчилигининг миллионлар ўйинига бўлган муносабати, уларнинг футболга ишончи, бу каби хатолар сабаб кейинчалик клубларда истеъфолар рўй бераётгани, футболчиларнинг курашувчанlik даражаси каби масалаларни эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим.

Лиганинг ЎзФҲМ билан тузган шартномасининг 3.1-банди бўйича ҳуқуқлари орасида ҳакамлар жамоасининг мусобақаларни бошқаришдан маълум муддатга четлаштириш бўйича марказга ёзма сўров киритиш масаласи белгилаб қўйилган. Ўтган мавсум Лига мазкур ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда Наим Қосимов ҳамда Достон Раҳмоновни мавсум сўнгига қадар Лига мусобақаларидан бутунлай четлаштириш бўйича талаб киритганди. Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида мазкур масала эслаб ўтилди ҳамда ўзаро тийиб туриш функцияси сифатида, шунингдек, қолган ҳакамларга ўрнак бўлиши учун ҳам бу каби талабларга жиддий эътибор қаратиш шартлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, Ижроқўм аъзоларининг барчаси бир овоздан ҳакамлар Рустам Лутфуллин ҳамда Иброҳим Исмоиловни мавсум сўнгига қадар Суперлига, Пролига, Ўзбекистон кубоги каби мусобақалардан четлаштириш бўйича ЎзФҲМга сўров киритиш масаласида тўхталди. Шунингдек, уларнинг мавжуд халқаро тоифага муносиб эканлигини ўрганиш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб Ассоциация президентига мурожаат киритиш бўйича келишилди.

Мурожаатда ЎзФҲМ Лиганинг қонуний талабини нима сабабдан бажармаётгани, шунингдек, VAR техникаси ва VAR марказининг фаолиятида шаффофликни янада ошириш учун ундаги барча жараёнлар конфиденциалликни таъминлаш ҳамда VAR протоколи шартларига тўлиқ риоя этилиши шартида янада жиддийроқ назорат қилиниши лозим. Бунинг механизми келажакда қандай ишлаши Ассоциация, Лига ва клублар ўртасидаги ўзаро келишув асосида тўлиқ регламентлаштирилиши муҳим ҳисобланади.

Лига мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан бунёд этилган Миллий футбол маркази ва унда ташкил этилган замонавий VAR маркази мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам эканлигини эътироф этади. Ишонамизки, Лига Ижроия қўмитаси томонидан ҳакамлик борасида билдирилган эътирозлар ЎзФҲМ томонидан танқидий руҳда ўрганиб чиқилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:01, 10.04.2026. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик