Ҳаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигида ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ярим финал ўйинлари натижаларига кўра, «Uzpromstroybank» ва «СҚБ-Юнусобод» жамоалари мусобақа финалига йўл олишди.
Мусобақа фаворитлари – «Uzpromstroybank» ва «Дўстлик» ўртасидаги баҳс, кутилганидек, муросасиз ва қизиқарли курашларга бой ўтди. Жамоалар ўйин давомида дарвозаларни икки мартадан аниқ нишонга олишган бўлса-да, бироқ ғолиб номини аниқлай олишмади.
Натижада, дастлабки финалчи номини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилишга тўғри келди. Бунда омад «Uzpromstroybank»га кулиб боқди. Рақибнинг 9та аниқ зарбасига банкирлар 10та гол билан жавоб беришди.
Иккинчи ярим финал ўйинида ҳақиқий курашни кўриш имкони бўлмади. «СҚБ-Юнусобод» жамоаси «DHL»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва рақибини жуда йирик – 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қайд этиш жоиз, ярим финал ўйинлари ўтказилган кунда 5-8-ўрин эгалари номи ҳам маълум бўлди. Унда «Чоштепа» «ЎзДТВ»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди, «Про-ДЖ» эса «EastRoad»дан кучсизроқ чиқди – 6:7.
25 август куни ўтказилган ўйинлар натижалари:
5-8-ўрин учун ўйинлар
9:00 Чоштепа – ЎзДТВ 3:4
10:15 Про-ДЖ – EastRoad 6:7
Ярим финаллар
11:30 Uzpromstroybank– Дўстлик 2:2 (10:9)
12:45 DHL– СҚБ-Юнусобод 1:8
Сўнгги кун ўйинлари рўйхати («Ўзбекистон» спорт мажмуаси):
8 сентябрь, якшанба
7-ўрин учун ўйин
Чоштепа – Про-ДЖ
5-ўрин учун ўйин
ЎзДТВ – EastRoad
3-ўрин учун ўйин
Дўстлик – DHL
ФИНАЛ
Uzpromstroybank – СҚБ-Юнусобод
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).