Бақоев: «Қисқа вақтда 2 та гол ўтказиб юборганимиз биз учун ҳам бироз кутилмаган бўлди»
Жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев «Сўғдиёна» – «Сурхон» (5:2) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Менимча, ўйин яхши ўтди: биринчи бўлимни тўлиқ назорат қилдик ва иккита гол урдик. Аслида, яна гол уриш имкониятларимиз ҳам бор эди. Иккинчи бўлимда ҳам шу руҳда давом этдик — интизом билан ўйнадик, тезкор ва самарали қарши ҳужумлар ташкил қилдик. Яна иккита гол урдик ва ҳисобни янада йириклаштиришимиз ҳам мумкин эди.
Бироқ шундан кейин қисқа вақт ичида иккита гол ўтказиб юбордик ва ўйинда кутилмаган тартибсизлик юзага келди. Бу ҳолат биз учун ҳам бироз кутилмаган бўлди ва йигитлар орасида озгина ҳаяжон пайдо бўлди.
Кейинчалик бешинчи голни уриб, ўйинни яна назоратга олдик ва вазиятни барқарорлаштирдик. Шу билан бирга, «Сурхон» жамоаси дарвозабонини ҳам алоҳида таъкидлаш керак — у кўплаб хавфли вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Акс ҳолда, ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди.
Умуман олганда, йигитларга ғалаба ва майдондаги фидойилиги учун миннатдорчилик билдираман. Энди эса эътиборимизни кейинги турга қаратамиз ва тайёргарликни давом эттирамиз", — деди Бақоев.
«Сўғдиёна» матбуот хизмати
Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 08:14, 29.04.2026. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар