Миллий терма жамоа «Жар» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерая)
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 август куни Тошкентдаги ЖАР стадионида Иорданияга қарши плей-офф учрашувидан олдинги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Иорданияга қарши ўйинлар олдидан миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов томонидан эълон қилинган рўйхатдан жами 25 нафар футболчи ўрин олган.
Таъкидлаш лозим, ҳориж чемпионатларида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг аксарияти миллий чемпионат ва кубок ўйинларида тўп суришлари боис, йиғинга 1 сентябрьдан бошлаб қўшиладилар. Айни дамда миллий терма жамоа 14 нафар маҳаллий футболчилардан иборат таркиб билан машғулотларга киришди. Машғулотлар Тошкентдаги «ЖАР» стадионида ўтказилади.
Қуйида миллий терма жамоа машғулотларининг илк кунидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. Суратлар муаллифи, ЎФФ расмий фотомухбири Ҳасан Пирмуҳамедов.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:19, 28.08.2013. Ўқилди: 6429 марта. Фикрлар: 13 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар