Неймар — ЖЧ-2026 ҳақида: «Финалда Бразилия — Аргентина. Бу фантастик бўлар эди!»
«Сантос» ҳужумчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш истаги ҳақида гапирди ва турнир финалида қайси жамоаларни кўришни хоҳлашини айтди.
«Финалда Бразилия — Аргентина. Бу фантастик бўлар эди! Албатта, мен Жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаяпман. Ҳар қандай футболчи каби мен ҳам у ерда бўлишни жуда истайман. Умид қиламанки, бу амалга ошади», — деди Неймар. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Қайд этиш жоиз, Аргентина терма жамоаси сардори Неймарнинг «Барселона» ва «ПСЖ»даги собиқ жамоадоши Лионель Месси ҳисобланади.
Аввалроқ Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчини баҳорги ўртоқлик учрашувларига чақирмаган эди. Италиялик мутахассис ЖЧ-2026 учун якуний таркибни 18 май куни эълон қилиши кутилмоқда.
Манба: championat.com
Киритилди: 22:33, 29.04.2026. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар