Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета «Фулхэм» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг вингер Букайо Сака ҳақида ўз фикрларини билдирди. 24 ёшли футболчи учрашувнинг 9-дақиқасида Виктор Дьёкерешга голли узатма етказди, 40-дақиқада эса ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бироқ у иккинчи бўлимда майдонга тушмади: танаффусда «канонирлар» устози уни Нони Мадуэкега алмаштирди.
«Букайо ўйин тақдирига шубҳасиз таъсир кўрсатди. У учрашув тақдирини ҳал қилган иккита самарали ҳаракатни амалга оширди ва биз унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз. Сака мавсумнинг энг муҳим палласида сафга қайтди — у кучга тўла ва ғалабага чанқоқ. Унга мана шундай ўйин керак эди. Биз уни алмаштиришга мажбур эдик. Букайо Мадридда 30 дақиқача ҳаракат қилди, ҳозир эса 45 дақиқа ўйнади. Юкламани аста-секин ошириб боришимиз ва эҳтиёткорликни сақлашимиз лозим — у бизга жуда керак», — дея журналист Коннор Хамм Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Сешанба куни, 5 майда, «Арсенал» Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви доирасида «Атлетико»ни қабул қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).