Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида «Реал Сосьедад» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди. Тўртта гол ва битта четлатиш кузатилган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Учрашувнинг 47-дақиқасига келиб меҳмонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишганди. «Бетис» сафида Антони ва Эз Абде ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Бироқ мезбонлар ўйин сўнгида ирода кўрсатиб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди: Орри Оскарссон ва Микель Оярсабаль (пенальтидан) гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.