Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • 3:2
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Интер
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • 3:0
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • 4:2
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • 1:0
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Иорданиядан тарқалаётган турли гап-сўзларга ишониш керак эмас»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Иордания сафаридан олдин миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг йиғин якунлари ва Иорданияга қарши ўтказиладиган ўйинга кўрилган тайёргарлик юзасидан фикрлари билан қизиқиб, InterFutbol газетаси мухбири мураббийга бир нечта саволлар билан мурожаат қилди.

— Миржалол ака, ўтказилган машғулотлардан кўнглингиз тўлдими? Футболчилар бўлажак ўйинга қай даражада тайёр?
— Йигитлар олдинда қандай ўйин кутиб турганини жуда яхши англашяпти. Буни уларга алоҳида уқтириш ҳам керак эмас. Машғулотларда астойдил ишлашди. Аммо жароҳатларнинг кўпайиб кетганлиги кўнгилни хира қилмоқда. Кетма-кет беш нафар футболчимиз жароҳат олиб, сафдан чиқишди. Азиз Ҳайдаровнинг жароҳати бор эди. Тошкентга келганидан сўнг шамоллаб қолди. Нестеров, Гадоев, Мусаев ва Тожиевнинг жароҳатлари хуруж қилди. Улар қаторига Ҳайдаров қўшилди. Лекин майдонга 11 нафар футболчи тушади. Қолган ўйинчилар жароҳат олганларнинг йўқлигини билдирмаслик учун астойдил ҳаракат қилишлари керак. Ўзларига берилаётган имкониятдан максимал даражада фойдаланишлари талаб этилади. Игнатий Нестеров катта йўқотиш бўлди. Ўзи йил бошидан бери жароҳати безовта қилиб келаётганди. Сўнгги ўйинларда укол ёрдамида ўйнашига тўғри келди. Фақат жарроҳлик йўли билан уни сафга қайтариш мумкин. Биз даволаш орқали муолажаларни давом эттиришга умид боғлаётгандик. Афсус, Игнатнинг хизматидан мавсум охиригача фойдалана олмаймиз.

— Бир ҳафта давомида дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук улар билан бирга ишлади. Мураббий билан дарвозабонларнинг бугунги ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гаплашиб олдингизми?
— Албатта, ҳар куни мураббийлар штаби билан бу мавзуда суҳбатлашамиз. Уччала дарвозабон ҳам ўз клубларида ўйин амалиётига имкон қадар эга бўлишди. Александр Лобанов «Пахтакор»нинг биринчи рақамли дарвозабонига айланган. Элдор Суюнов ҳам «Насаф» дарвозасини ишонч билан қўриқлаяпти. Нестеров жароҳат олганидан сўнг Мурод Зуҳуров «Бунёдкор» дарвозасини эгаллади. «Локомотив» ва «Нефтчи» жамоаларига қарши кечган ўйинларда Муродга айтарли эътирозлар бўлмади. Ҳозирча 6 сентябрь куни дарвозамизни ким қўриқлашини айтиб бера олмайман. Олдинда Аммонда ўтказиладиган яна битта машғулот турибди. Шундан сўнг ҳаммасини тарозига қўйиб, Иорданияга қарши учрашувда ким майдонга тушишини аниқлаймиз.

— Рақиб лагеридан келаётган хабарларга кўра, уларда ҳам ўзига яраша муаммолар юзага келибди. Биринчи навбатда таркиб билан боғлиқ муаммолар. Бу жараённи ҳам кузатиб боряпсизми?
— Ҳақиқатан ҳам турли гап-сўзлар тарқатилди. Назаримда, бунга ишониш керак эмас. Ҳатто эътибор ҳам қаратмаслик лозим. Биз ўз тайёргарлигимизни қилиб, ўз ўйинимизни намойиш этсак бўлди. Матбуотда тарқатилаётган маълумотлар асоссиз ва чалғитувчи бўлиши ҳам мумкин.

— Иордания терма жамоаси «плей-офф» ўйинига янги бош мураббий қўл остида тайёргарлик кўряпти. Ҳуссам Ҳасаннинг ўйин услубида бирор ўзгариш сездингизми?
— Глобал ўзгаришлар йўқ. Бир-икки нафар янги ўйинчи қўшилган. Ҳимоя ва қанотларда янгилар бор. Лекин жамоанинг ўйин услуби ўзгармаган. Аввалгидек 4-2-3-1 схемасида ўйнаяпти.

Мана шунақа гаплар. Бир ҳафта давомида терма жамоа билан бирга машғулот ўтказган Игорь Сергеев машғулотнинг сўнгги куни олдидан Тошкентда қоладиган бўлди. Аммонга борадиган таркибдан унга жой топилмади. Мураббийлар штаби ўзаро гаплашиб олишганидан кейин «Пахтакор» ҳужумчисига жавоб беришган. Сергеев Тошкентдаги сўнгги машғулотда ҳам иштирок этмади ва 14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган олий лиганинг навбатдаги тур учрашувига ҳозирлик кўраётган «Пахтакор» ихтиёрига бориб қўшилди. Миржалол Қосимов сафарда ўйнашимизни инобатга олиб, Аммонга уч нафар ҳужумчи билан йўл олишни мақсад қилган кўринади. Тахминимизча, Баҳодир Насимов ёки Улуғбек Бақоевлардан бири бошланғич таркибда майдонга тушади. Ҳар ҳолда Иван Нагаевга ишонч билдирилмаса керак. Насимовнинг Озарбайжон чемпионатида тўпурарлик маҳоратини яна намойиш эта бошлаганини инобатга олсак, айнан унинг имкониятлари юқорироқ. Терма жамоамиз бугунги ўйин тугаши билан ортга қайтишади. Иордания билан ўйиннинг эртасига 10 сентябрь кунги ўйинга тайёргарлик бошланади. Аммо ҳозирча бу учрашувга кутилаётган «аншлаг»ни кўрмаяпмиз. Ливан ва Қатарга қарши кечган ўйинлардаги қизиқишнинг ярми ҳам йўқ. Бироз қимматроқ нарх белгиланган чипталарга ҳам талаб унчалик катта эмас. Балки, бугун терма жамоамиз Аммонда жасорат кўрсатиб, Тошкентга ғалаба билан қайтса, ўша аввалги ўйинлардаги қизиқиш қайта уйғонар. Ҳар ҳолда, биз шундай бўлишига умид боғлаб қоламиз. ЖЧ-2014 чиптаси учун кураш ҳали давом этади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:26, 05.09.2013. Ўқилди: 7493 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик