Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трамп FIFA президентини БМТ бош котиби қилмоқчи — NYP

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

АҚШ президенти Дональд Трамп FIFA раҳбари Жанни Инфантино БМТнинг навбатдаги бош котиби бўлишини истайди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

56 ёшли Инфантино бу йилги Жаҳон чемпионатини ташкиллаштириш жараёнида Трамп билан яқин алоқада бўлди. Швейцарияда туғилган Инфантино президент эътиборини тортишга ва унинг даврасига қўшилишга ҳаракат қилди, ҳатто декабрь ойида Трампга FIFA’нинг илк “Тинчлик мукофоти” ни топширди.

“Трампнинг фикрича, Инфантино дунё бўйлаб ҳурмат қозонган ва одамларни бирлаштириш бўйича алоҳида қобилиятга эга”, деди президентга яқин манба NYP нашрига.

Декабрь ойи охирида БМТнинг амалдаги бош котиби португалиялик Антониу Гутерриш истеъфога чиқади, унинг ўрнига жорий йилда навбатдаги бош котиб сайланади. Ушбу лавозимни эгаллаш учун Инфантино 15 аъзодан иборат Хавфсизлик Кенгашининг қўллаб-қувватлашини ва ундан сўнг Бош Ассамблея тасдиғини олиши керак. Кенгашдаги бешта доимий аъзо (Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия ва АҚШ) вето ҳуқуқига эга. Инфантинонинг ўзи бу лавозимни хоҳлаяптими ва Трамп билан бу борада муҳокама олиб борганми номаълум.

БМТ бош котиблигига энг машҳур даъвогарлар орасида АҚШ қаршилигига дуч келиши мумкин бўлган Чили собиқ президенти Мишел Бачелет ва баҳсли Фолкленд ороллари сабабли Буюк Британия қаршилигига сабаб бўлиши мумкин бўлган Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг амалдаги бош директори, аргентиналик Рафаэл Гросси бор.

Трампнинг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили сифатида ишлаётган дипломат Паоло Замполли FIFA президентининг номзодини қўллаб-қувватлади. У Инфантино “бу ишни аъло даражада уддалаши” ва “ҳаммага ёқиши”ни таъкидлади.

“FIFA президенти ва БМТ бош котиби ўртасида баъзи ўхшашликлар бор. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида сиз 193 та аъзо давлат билан ишлайсиз. FIFA’да эса 200 дан ортиқ аъзо бор ва Жанни ўзининг ажойиб фаолияти билан қандай бошқаришини кўрсатиб турибди”, деди Инфантинонинг дўсти ва Доминиканинг БМТдаги собиқ элчиси бўлган Замполли.

У ўтган дам олиш кунлари Нью Жерсида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Инфантино билан бирга бўлган. Бироқ БМТ бош котиблигига номзодлик борасида муҳокама олиб борилмаганини айтди.


Инфантинонинг лавозимга тайинланиши Трампнинг БМТ билан муносабатларини яхшилаши мумкин. Сабаби АҚШ раҳбари ташкилотни йирик низоларни ҳал этишда ҳаракатсизлигидан ғазабланиб, Тинчлик кенгашини тузганди. 2025 йили Оқ уйга қайтганидан бери Трамп АҚШнинг БМТга ажратадиган маблағини кескин қисқартирди ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНЕСКО ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиб кетди.

Маошлар орасидаги фарқ

Бироқ Инфантино БМТ бош котиби бўлса, бу FIFA’дан оладиган йилига тахминан 6 миллион долларлик даромадининг кескин қисқаришини англатади. Бош котибнинг яқинда эълон қилинган маоши эса тахминан 418 000 долларни ташкил этган. Инфантино FIFA президентлигига қайта сайланиш учун ўз номзодини кўрсатган. Ушбу танлов жараёни 2027 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.

Трамп ва Инфантинонинг ЖЧдаги аралашуви

Инфантино гарчи FIFA’га аъзо 211 та ассоциациянинг деярли барчасидан қайта сайланиш учун қўллаб-қувватлов олган бўлса-да, АҚШ манфаатларини кўзлаб, Балогуннинг дисквалификациясини вақтинча тўхтатгани эътирозларга сабаб бўлди. Трамп АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификациясини тўхтатишни сўраб, Жанни Инфантинога қўнғироқ қилган ва бунга эришганди.

Мазкур ҳаракат Европа давлатларини ғазаблантирган, аммо АҚШ миллий жамоасининг Бельгияга мағлубияти вазиятни юмшатган. Шунга қарамай, 2022 йилги Жаҳон чемпионатини Қатарга топширишдаги порахўрлик можаросига учраган FIFA собиқ президенти Сепп Блаттер ҳам Инфантино лавозимидан четлатилишини талаб қилаётганлар қаторидадир.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:48, 22.07.2026. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пеле илк бор жаҳон чемпиони бўлганида атиги 17 ёшу 249 кунлик эди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш чемпион рекорди бўлиб қолмоқда.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик