Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» мухлисларининг ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига мурожаати

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Насаф" футбол клубининг бир гуруҳ мухлислари ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига Ўзбекистон Кубоги финалини нейтрал майдонда ўтказиш бўйича хат билан мурожаат қилишди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти
Усманов Мираброр Зуфаровичга

Нусхаси: Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бошлиғи
Магаметов Фарҳод Абдуалиевичга

Ҳурматли Мираброр Зуфарович!

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мустақилликка эришганимиздан сўнг футболга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли футбол инфраструктураси жадаллик билан ривожланмоқда. Биз буни хорижлик меҳмонлар ва футбол бўйича мутасадди инсонларнинг эътирофларини ОАВ орқали ўқиб, кўриб турибмиз. Бу эътирофлар беихтиёр кишига ғурур бахшида этади.

Ўз ўрнида Сиз Ўзбекистон Футбол Федерациясига раҳбар бўлганингиздан кейин ўзбек футболида катта ижобий ўзгаришлар бошланди. Қолаверса, бизнинг футболимиз жаҳон миқиёсида кўзга кўрина бошланди. Футболимиз катта ютуқларни қўлга кирита бошлади. Бу ҳам биз футбол мухлисларининг қувончига қувонч қушмоқда. Бу меҳнатларингизни биз мухлислар чуқур ҳурмат қиламиз. Мана шундай фаолиятингизда асло чарчаманг деймиз.

Энди ушбу мурожаатимизнинг асли мақсадига кўчсак. Ҳозирги кунда юртимизда футбол мусобақаларини юқори даражада ўтказиш учун жуда катта ишлар қилинмоқда. Хабарингиз бор, 25 сентябрь куни 2013 йилнинг Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақанинг тарихига эътибор қаратсак, фақатгина бир марта Тошкент шаҳридан бошқа жойда, яъни Самарқанд шаҳрида ўтказилган экан. Тўғри, бу ҳақда Кубок финали фақат Тошкент шаҳрида ўтказилиши ПФЛ регламентида белгилаб қўйилган, аммо бошқа давлатларда шундай мусобақаларни нейтрал жойларда ўтказиш учун олдиндан конкурс эълон қилинади, яъни ўз шаҳрида ўтказишни хоҳлаганлар ўртасида танлов бўлиб ўтади. Бу албатта шундай футбол учрашуви чиройли ва ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтишини таъминлайди. Афсуски, бизда Кубок финали гўёки оддий футбол учрашувидек ўтиб кетади. Кейинги йилларда шу финални қандай ўтганлигини “Пахтакор” стадионида гувоҳи бўлаяпмиз. Мухлислар жуда кам ташриф буюришади ва ташкилотчилар ҳам бу финалга панжа орасидан қарашади ҳамда ими-жимида ўтказиб юборилади. Бу албатта мамлакатимизда футболни ташвиқот қилиш Ўзбекистон Кубоги финалидек учрашувни нуфузи жуда пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Афсуски, шу учрашувга вилоятдаги футбол мухлисларида қизиқиш пойтахтлик мухлисларга кўра жуда катта, бу ҳали ҳам давом этмоқда. Буни эътиборга олсангиз жуда яхши иш бўлар эди.

Тўғри, бу йил давогар шаҳарлар ўртасида танлов эълон қилишга кеч бўлди. Аммо Сизнинг қарорингиз билан ушбу финални Тошкент шаҳридан бошқа жойда ўтказиш учун имкон бор. Финални Самарқанд ёки Бухоро шаҳрида ўтказиш таклифини олдинга сурмоқчимиз. Бунинг учун ушбу шаҳарлардаги стадионлар талабга тўлиқ жавоб беради, деб ўйлаймиз. Ўз ўрнида ишонинг бундай ҳолатда юртимиз футбол ишқибозларининг Федерацияга бўлган ҳурмати ҳам анча ошган бўлар эди. Зеро, мамлакатимиз мухлислари фикрича, Ўзбекистон Кубоги финали фақат пойтахтда ўтказилгани учун гўёки ушбу соврин доимо пойтахт футбол клубларига мўлжаллангандек кўринади.

Мана Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоаси кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон Кубоги финали иштирокчиси бўлаяпти. Ўзбекистон Кубоги финалига уч марта йўлланма олган “Насаф” клуби стадионида ўтказилса ҳам арзийди деб, ҳисоблаймиз. Бизда мутлақо Кубок финали бошқа жойда ёки Қарши шаҳрида ўтказилса “Насаф” жамоаси ушбу кубокни эгасига айланади деган фикр йўқ. Қолаверса, ОФКдек юқори нуфузга эга ташкилот ОФК кубогини Қарши шаҳрида ташкил этганидан хабарингиз бор. Ким шундай нуфузли совринга лойиқ бўлса, шу клубга насиб этсин. Биз мухлисларнинг илтимосимиз фақат финал нейтрал жойда ўтказилсин. Ташкилотчилик юқори даражада бўлсин. Стадион мухлисларга тўлсин. Барча футбол ишқибозларида ана шундай мусобақа жуда юқори даражада ўтказилганида ижобий фикрлар пайдо бўлсин. Ўзимизни футболга бўлган қизиқиш янада ортсин, деймиз.

Хатимиз охирида Сизга чуқур ҳурматимизни изҳор қилган ҳолда, мустаҳкам соғлик ва оғир меҳнатингизда Сизга куч-қувват тилаб,

Қарши шаҳрилик бир гуруҳ футбол ишқибозлари. 14 сентябрь 2013 йил.
Изоҳ: хатга 15 киши имзо чеккан.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:40, 17.09.2013. Ўқилди: 5869 марта. Фикрлар: 40 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.