Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Беҳруз Каримовнинг янги жамоаси — “Лугано” қандай клуб?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Швейцариянинг “Лугано” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Беҳруз Каримов трансферини эълон қилди.

2007-йилда туғилган ва шу вақтга қадар Термизнинг “Сурхон” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Каримов янги клуби билан 5 йиллик битим тузди. Шартнома 2031-йилнинг 30-июнига қадар амал қилади.

Беҳруз Каримов яқиндагина 2026-йилги Жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этган эди. Ёш ҳимоячи мазкур мусобақада Колумбия ва Португалия терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушди.

“Лугано” клубининг спорт ишлари бўйича директори Себастян Пелзер ўзбекистонлик иқтидорнинг трансфери юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У ушбу келишувда клуб кўплаб рақобатчиларни ортда қолдирганини таъкидлади:

“Беҳрузнинг сафигимизга қўшилиши жамоамиз тўғри йўлдан бораётганини тасдиқлайди. Клубимиз ёш иқтидорларга ўсиш ва фаолиятини ривожлантириш учун идеал муҳит ҳамда тўғри шароитларни таклиф қила оладиган халқаро миқёсдаги жамоа сифатида шаклланишни мақсад қилган. “Лугано” Беҳруз учун Европа футболидаги илк манзил ҳисобланади: бу ерда у ўз фаолиятидаги навбатдаги муҳим қадамни ташлаш имкониятига эга бўлади.

Унинг ўйинларини қатор клублар катта қизиқиш билан кузатиб бораётган эди. Якунда айнан бизнинг жамоамиз бу пойгада ғолиб чиққанидан жуда хурсандмиз. Қарор қабул қилишда иқтисодий жиҳатлар эмас, балки спортга оид принциплар ва лойиҳанинг сифати доимо биринчи ўринда туриши керак. Биз ёш ўйинчиларга юқори рақобатли ва улкан мақсадларга эга муҳитда ривожланиш имкониятини тақдим этмоқчимиз”.

Беҳруз Каримовнинг янги жамоаси Швейцария футболининг энг ўзига хос ва тарихий клубларидан бири ҳисобланади. 1908-йилда ташкил топган жамоа 2000-йиллар бошидаги банкротликдан сўнг ўзини тиклаб, еврокубокларнинг мунтазам иштирокчисига айланган. Хусусан, ўтган мавсумда “Лугано” ички чемпионатда “Базел” ва “Янг Бойз” каби грандларни ортда қолдириб, 3-ўринни эгаллади ҳамда янги мавсумда Конференциялар Лигасининг иккинчи саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўз тарихида 3 марта мамлакат чемпионлиги ва 4 марта Швейцария кубогини (сўнггиси 2022-йилда) қўлга киритган жамоага айни пайтда 44 ёшли маҳаллий мутахассис Маттиа Крочи-Торти устозлик қилмоқда.

Маълумот учун, Беҳруз Каримов футболчилик фаолиятини “Одил Жуниор” академиясида бошлаган. Кейинчалик “Олимпик” клуби билан шартнома имзолаб, ушбу клуб сафида 18 та учрашувда майдонга тушган. Каримов 2025-йилда Термизнинг “Сурхон” клубига ўтиб, “тулпорлар” сафида 31 ўйинда 3 та гол муаллифига айланган. Ёш ҳимоячи 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этиб, Португалия ва Колумбияга қарши учрашувларда майдонга тушган эди. Айнан мундиалдаги ишончли ҳаракатларидан сўнг ёш ҳимоячига Европа жамоаларидан жиддий қизиқиш пайдо бўлган эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:28, 11.08.2026. Ўқилди: 1137 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пеле илк бор жаҳон чемпиони бўлганида атиги 17 ёшу 249 кунлик эди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш чемпион рекорди бўлиб қолмоқда.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик