Бугун 18 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Ҳайдаров: «Динамо» чемпионлик тақдирига таъсир қилиши мумкин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

 

Якунланган турнинг кутилмаган натижаларидан бири Бухорода кузатилди. Шанба куни Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги «Динамо» жамоаси жорий мавсумда илк марта сафардан ғалаба билан қайтди. Сўнгги турларда анча барқарор ўйин намойиш этаётган Тачмурод Агамуродов шогирдларининг мухлислари кўз ўнгида «Динамо» томонидан мағлуб этилиши Самарқанд жамоасининг турнир жадвалида уч поғона кўтарилиши ва 9-ўринга чиқиб олишини таъминлади. Ушбу учрашувдан кейин «динамочилар» устози Равшан Ҳайдаров билан суҳбатлашдик.

- Равшан Акмалович, авваламбор жамоангизнинг сафардаги дастлабки ғалабаси билан табриклаймиз. Ниҳоят, нохуш анъана бузилди.

- Табрик учун раҳмат. Албатта, «қора анъана»га чек қўйганимиздан мамнунман. Аслида, олдинги бир қатор сафар ўйинлардаёқ ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Мисол учун, биринчи давра сўнггида «Қизилқум» билан меҳмондаги баҳснинг 94-дақиқасида тайёр ғалабани қўлдан бой бергандик. Сўнгги турларда Fузор, Намангандаги учрашувларда ғалаба қозониш имконияти бўлган ўйинларда ҳам дуранг натижа билан қайтдик. Яъни, омадсизлик туфайли мана шундай нохуш «анъана» юзага келганди. Айнан ғалабаларни қўлдан чиқарганлигимиз сабабли бир қатор учрашувларда дуранг ўйнашга мажбур бўлдик. Оқибатда эса «Динамо» ҳозирда Олий лигада энг кўп дуранг қайд этган жамоага айланиб турибди. Ҳар қалай 18 ўйинда 8 дуранг бу кўп эди. Буёғига фақат максимал натижа учун курашамиз.

- Бухородаги муҳим ғалаба айнан ниманинг эвазига қўлга киритилди?

- Бутун жамоанинг бирлашиб, ғалаба учун бор куч ва иштиёқини ишга солганлиги эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайман. Шогирдларим ўйин давомидаги барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Барча ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажариш билан бирга, зарур бўлганда жамоадошини ҳам қўллаб-қувватлади. Асосий вазифаларимиздан бири тезкор гол киритиш эди. Стандарт вазиятдан сўнг Илдар Маматказиннинг голи эвазига 30-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Шундан сўнг, мезбонларнинг ҳужумга ўтиши маълум эди ва футболчиларимга рақибни қарши ҳужумда жазолаш лозимлигини уқтиргандим. Шундай вазиятлардан бирида бўлим сўнггида яна бир стандарт вазияти юзага келди ва Фаррух Шотурсуновнинг голи билан ҳисобдаги фарқни иккитга етказдик. Иккинчи бўлимда ҳам қарши ҳужумларда ҳисобни янада йириклаштиришимиз мумкин эди.

- «Динамо» сўнгги ўйинларда очколар йўқотиб, тушкун ҳолатда эди. «Бухоро» эса Намангандан ғалаба билан қайтиб, кучли бешликка киришга интилаётганди. Кўпчилик «Бухоро»нинг ғалабасига ишонаётганда, «динамочилар»ни қай тарзда руҳлантира олдингиз?

- Тўғри айтдингиз, айниқса «Сўғдиёна»га қарши уй учрашувимизда ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранглар «серия»си давом этгач, ўйинларимизни таҳлил этиб, барча футболчилар билан вазиятни муҳокама қилдик, гаплашиб олдик. Ҳар бир футболчи билан яккама-якка суҳбатлашиб, йигитларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга интилдик. Рақибдан чўчимасликлари уқтирилди. Машғулотларга хам зўр бериб, айниқса стандарт вазиятлар борасида кўп ишладик. Айнан бу тайёргарлик ушбу ўйинда самара берди. Ғалабамизни бизни қўллаб-қувватлашда давом этаётган мухлисларимизга бағишлаймиз.

- «Динамо»нинг мавсумдаги илк ғалабаси ҳам сизнинг жамоадаги биринчи ўйинингизга тўғри келган ва ўшанда ҳам сўнгги дақиқалардаги ягона гол эвазига «Бухоро» мағлуб этилганди. Айтингчи, ўшандан буён жамоада нималарни ўзгартиришга эришдингиз?

- Тўғри, таркиб борасида ҳам, ўйинимиз борасида ҳам ўзгаришлар бўлди. Балки, натижамиз ҳам ижобий томонга ўзгарган бўлиши мумкиндир, аммо бу борада барқарорликка ҳозирча эриша олганимиз йўқ. Чунки, яхлит, барқарор жамоа тузиш учун жамоа билан 10 та ўйин ўтказиш ёки 3 ойнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун камида 2-3 йил керак. Қисқа вақтда барқарор жамоа тузиб бўлмайди. Буни мухлисларимиз ҳам тўғри тушунишларини истардим. Муваффақиятимиз учун барча - клубимиз раҳбарлари, мураббийлар, футболчиларимиз ҳам бор куч ва имкониятларини ишга солишмоқда. Бу йўлда мухлисларимизнинг бизни қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қолардим.

- Олдинда «Динамо»ни кетма-кет учта учрашувда «Локомотив», «Бунёдкор», «Пахтакор» билан оғир ўйинлар кутмоқда. Айтингчи, «Динамо» чемпионлик курашига таъсир ўтказа оладими?

- Албатта, чемпионлик тақдирига таъсир этишимиз мумкин. Аввало, «Динамо» кейинги турлардаги чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоалар билан ўйинда уларнинг мақсадини эмас, ўз вазифаси ҳақида ўйлайди. Биз ҳозир 9-ўринда бўлсакда «хавфли зона»дан узоқлашганимиз йўқ. Шундай экан, ўз манфаатларимиз йўлида рақибимиз аутсайдерми ёки чемпионлик учун курашаётган пешқадамми фарқи йўқ, очколарни ютиш учун жон-жаҳдимиз билан курашамиз. «Бухоро»нинг сафарда мағлуб этганимиз футболчиларнинг ўз кучларига бўлган ишончни янада орттирди. Рақибдан қўрқмай ўз ўйинимизни намойиш этсак, қандай натижа кўрсатишимиз мумкинлигини тушунишди йигитлар. Олдимизда «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га қарши ўйинлар кутиб турибди. Ўйлайманки, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ёрдамида «Динамо» бу рақиблардан ҳам очко тортиб олишга кучи етади.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 05:54, 22.09.2013. Ўқилди: 3245 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.