Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Агар улар эътиборни Артурга қаратса, бизга яхши бўларди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Репортажлар
A A A

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

– «Бунёдкор» билан билан бўладиган ўйин қизиқарли бўлади. Биз иккинчи марта финалда тўқнаш келмоқдамиз. «Насаф» учун 4-финал бўлади. Биз ҳар томонлама тайёрмиз. Бу мавсумдаги энг муҳим ўйинимиз. Эртага ҳар икки жамоанинг имконияти тенг деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб.

– Охирги учрашувлар жиддий жамоаларга қарши ўтди. Эртанги ғалаба жамоа учун жуда муҳим. «Насаф» руҳий жиҳатдан тайёрми?
– Тўғри, охирги икки учрашувда яхши ҳаракат қила олмадик. Чунки йигитларнинг эътибори эртанги финалга қаратилганди. Шунинг учун «Пахтакор» билан ўйинда яхши ўйнай олмадик. Жароҳат олган футболчиларнинг ҳаммаси умумий гуруҳга қайтишди. Йигитлар ўтган омадсизликларни унутиши керак. Биз учун бу йил осон ўтаётгани йўқ.

– Охирги икки ўйинда «Насаф» иккинчи бўлимда ўйинни рақибга бериб қўймоқда. Эртага финал 120 дақиқа ва ундан кўп ҳам давом этиши мумкин. Бунга тайёрмиз.
– Буни жисмоний тайёргарликка боғлаётган бўлсангиз, адашасиз. Биз 120 дақиқа ўйнашга ҳам тайёрмиз. Сиз ўтган ўйинларни эртанги финал билан солиштирманг. Бу клуб тарихидаги муҳим учрашувлардан бўлади.

– Миржалол Қосимов асосий хавфни Артур Геваркяндан кутмоқда. Бунга нима дейсиз?
– Агар улар эътиборни Артурга қаратса, бизга яхши бўларди. Бу бошқа ўйинчиларга имконият яратиб берарди. Биз бир футболчига боғланиб қолмаймиз. Биз жамоавий ўйинга таянамиз. Артур каби футболчилари бўлишини ҳамма мураббий ҳам хоҳлайди, лекин бизда яхши футболчилар кўп.

– Эртага кубокни ютгандан кейн нима қилмоқчисизлар?
– Қашқадарёда «Насаф»ни севишади. Жамоа ривожланиб бормоқда. Чунки бизга яратиб берилайитган имкониятлар чексиз. Насиб этса ғалаба қозонсак, уни мухлисларга бағишлаймиз.

– Мақсуд Каримов эртага майдонга туша олмайди. Унинг ўрнига кимни туширишни мўлжаллаяпсиз?
– Шоҳруҳ Гадоевнинг ўрнини тўлдирдик. Мақсуднинг ҳам ўрнини тўлдирамиз. Бизда етарлича футболчилар бор.

– Сиз етакчи мураббий эканлигинингизни исботлашни хоҳлайсизми? Кенжа Тўраев ҳам майдонга тушиши мумкинми?
– Мен ўзимни етук мураббий деб ҳисобламайман. Ҳали кўп ишлашим керак. Мен аввал ҳам жамоани кубок финалида майдонга олиб чиққанман. Эртага ҳам менда шундай имкониуат бўлади. Умид қиламанки, биз ғалаба қозонамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:41, 24.09.2013. Ўқилди: 8899 марта. Фикрлар: 93 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик