Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Акмал Холматов: «Учта гол бу — омад туфайли»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Локомотив» жамоаси учун якунига етган тур ҳам муваффақиятли кечди. Сабаби, Ҳаким Фузайлов шогирдлари «Сўғдиёна» майдонида 1:4 ҳисобида ажойиб ғалабани қўлга киритишди. Айниқса, мазкур ўйинда тажрибали ярим ҳимоячи Акмал Холматов рақиб дарвозасига учта тўп киритиб яна бир бор ўзини кўрсатди. Табиийки, «Локомотив» ўйинчиси 19-тур қаҳрамонига айланди. Шу сабабли у билан боғландик.

— Авваламбор, сизни ва жамоангизни қўлга киритилган йирик ғалаба билан табриклайман. Айтингчи, учрашувдан олдин учта гол уришингизни хаёлингизга келтирганмидингиз?
— Табрик учун раҳмат. Майдонга чиққандан ҳаммамиз фақат жамоани ўйлаймиз. Ҳеч ким ўзини ўйлаб мен гол ураман деб ҳаёлга берилмайди. Менми ёки бошқасими, ким гол уришидан қатъий назар муҳими жамоамиз муваффақиятга эришса бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа манфаати биринчи ўринда туради. Агар жамоа бўлмаганида гол ура олмасдик.

— «Сўғдиёна» билан «Локомотив»ни бир-бирига таққослаш қийин. Чунки ҳар тарафлама қараганда, ўртадаги фарқ катта. Бу аниқ қайд этилган 1:4 ҳисоби ҳам кўрсатиб турибди. Кўпчилик эса «Локомотив»ни қийинчиликсиз уч очкони қўлга киритгани ҳақида гапирмоқда.
— Бу нотўғри. «Сўғдиёна» клубини қийинчилик билан мағлубиятга учратдик. Улар дарвозамизга учрашув бошларидаёқ гол уришди. Осонлик билан ютамиз дейдиган жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионликка ҳаракат қилаётганимиз учун ҳар бир ўйинга жиддий қараяпмиз. Кечирасиз-у, «Сўғдиёна» ҳам яхши жамоа. Уларни кучсиз рақиб деб ҳисобламайман. Фақатгина ғалаба қозониш учун бизга омад кулиб боқди.

— Ўтган турда «Насаф» билан қийин ўйинда ғалаба қозонгандинглар. Аммо сиз пенальтидан гол ура олмагандингиз. Натижада ўша куни ўйинингиз кўнгилдагидек чиқмади. Одатда бундай ҳолатда футболчи кейинги учрашувга руҳан тикланиши қийин бўлади. Аммо сиз навбатдаги беллашувда учта гол урдингиз. Демоқчиманки, ушбу учрашувга ўзингизни қандай тайёрладингиз?
— «Насаф» билан учрашувдан кейин жамоадошларимга, мураббийларга ва раҳбариятга раҳмат дейман. Улар мени учрашувдан кейин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин деб тинчлантиришди. Ўзимни қўлимга олдим, чунки жамоа менга ишонаётганини кўрсатди. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, ҳар қандай шароитда ҳам ўз устимда ишлашдан тўхтаб қолмайман. Гол урсам ҳам, урмасам ҳам меҳнат қилишда давом этаман. Футболда ҳамма нарса бўлади. Мен шундай инсонманки, агар бугун бир ишни эплай олмаган бўлсам, кейинги сафар уни бажариш учун янада қаттиқ ишлайман, одатим шунақа. Бироқ ниманидир эплай олмасдан тушкунликка тушиб ундан чиқа олмаса, акс ҳолда руҳан «синиб» қолади. Ҳар қандай ишда руҳлантиришса ўша одам янада яхшироқ ишлайди. Бу ҳолат бошқа жамоадошларим билан ҳам содир бўлиши мумкин.

— Илгари «Нефтчи»да тўп сурган пайтингизда учтадан гол урганингизни яхши эслаймиз. Кейин бошқа клубларда ўйнаганингизда хет-трикка эришганингизни эслай олмайман. «Локомотив»да эса мухлислар яна аввалги Холматовни кўришяпти. Сизнинг ижроингизда хет-трикка ҳам гувоҳ бўлишмоқда...
— Эртага майдонга чиқиб учта гол ураман деб ҳеч ким айта олмайди. Боя айтганимдек, омад бизга кулиб боқди. Баъзи-бир ўйинчилар борки, улар битта учрашувда бешта гол уришяпти. Хатто 10та учрашувда ҳам гол ура олмасликлари мумкин.

— Нима деб ўйлайсиз, «Сўғдиёна» дарвозасига учта гол уришингиз омад туфайлими ёки тажриба ҳам қўл келдими?
— Балки тажриба, балки дарвозабоннинг айби ҳам бордир. Лекин посбонни айблаб ҳам бўлмайди. Чунки зарбани қайтариш унинг учун қийин эди. Дарвозабонни асло хафа қилмоқчи эмасман. Назаримда, менга кўпроқ омад кулиб боқди.

— «Локомотив» «Бунёдкор» билан 45 очко тўплаб пешқадамликни бўлишиб турибди. «Насаф» эса энди уч очкога ортда қоляпти. Бу борадаги кураш роса қизғин палласига кирди, тўғрими?
— Албатта. Футбол жуда яхши ривожланяпти. Охирги ўриндаги «Қизилқум» бизни мағлуб этди. Билишимча, улар «Металлург»ни ҳам енгишган. Жамоалар етакчиларга қарши жуда жиддий қаршилик кўрсатишяпти. Олдин «Пахтакор» билан «Бунёдкор»га бас келиш мураккаб бўларди. Ҳозир эса чемпионлик учун курашаётган клублар сони ошди. «Сўғдиёна»ни рўйхатдан ўчираётганлар қаттиқ адашадилар. Улар ҳали рақибларига жиддий ташвиш туғдиради.

— 25 сентябрь куни Кубок финалида «Насаф» — «Бунёдкор» беллашувини кўпчилик кутяпти. Ушбу баҳсга қизиқишингиз қандай?
— Мени қизиқишим фақат футбол. Қайси жамоа кучли бўлса ўша ютади. «Насаф» ҳам яхши жамоа. Бизга ҳам қийин, чунки финалга чиқа олмадик. Ўзимизни айбимиз билан ҳал қилувчи беллашувига йўл ололмадик. Ҳамма финалга чиқишимизни хоҳлаганди. Лекин бор эътиборимизни чемпионлик учун курашга қаратганмиз.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: «Эрудит Спорт» газетаси

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 10:38, 26.09.2013. Ўқилди: 3205 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик