Александр Хомяков: «Характер эвазига ғалаба қозондик»
Муборакликлар Жамшид Ҳасановнинг голи эвазига асосий рақибини мағлубиятга учратишди. Ўйиндан кейин “Машъал” бош мураббийи билан суҳбатлашдик.
— Бугунги ғалаба учун бутун жамоадан миннатдорман. Бугун кучли жамоа эканлигимизни исботлай олдик. Чемпионлик ўйини бўлди дея олмайман. Чунки ҳали олдинда яна бир қатор учрашувлар бор. Бугун характер эвазига ғалабани қўлга кирита олдик. Бундай кучли жамоалар ўйинида характер кўрсатиш муҳим роль ўйнайди. Сафарда ўйнашимизга қарамай, ютишимизга умид қилгандик ва ишонгандик. Ўйинга жиддий ёндошишгани учун шогирдларимга яна бир бор раҳмат айтаман.
— Жамоангиз тўпурари Жамшид Ҳасанов иккинчи таймда майдонга тушаётганда гол уришини ҳис қилганмидингиз?
— Биз уни айнан шунга тайёрлагандик. Ҳасановни ҳужумни кучайтириш мақсадида майдонга туширгандик. У ишончимизни оқлади ва бугун омад ҳам бизга кулиб боқди.
Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 09:17, 27.09.2013. Ўқилди: 2643 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).