El Nacional нашри «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг «Расинг»га қарши ўйиндан кейинги фикрлари ҳақида материал эълон қилди. Каталонияликлар мазкур учрашувда 7:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Нашр материали «Флик буни «Расинг»га қарши ўйинда кўрди: у «Барселона» таркибида бўлса, жамоа гўё камчиликда ўйнайди» деган сарлавҳа билан чиққан.
Муаллифларнинг таъкидлашича, ўнг марказий ҳимоячи позициясида Пау Кубарси эмас, Андреас Кристенсен ҳаракат қилганда, «Барселона» бир қатор муҳим жиҳатларни йўқотади. Флик кучлироқ рақибларга қарши ўйинларда бу ҳолат жамоага қимматга тушиши мумкинлигини тушунади, дея ёзади манба.
«Кристенсен ўнг марказий ҳимоячи сифатида ўйнаганда, жамоа агрессивликни, шунингдек, ҳимоядан ҳужумга чиқишдаги аниқликни йўқотади. Флик уни фойдали муқобил вариант сифатида кўради, аммо клуб тарбияланувчисини асосий таркибдан сиқиб чиқара оладиган футболчи деб ҳисобламайди», — дейилади материалда.
Манбага кўра, мазкур учрашувдан кейин Флик ҳимоя марказининг ўнг томонида Кубарси ҳаракат қилганда «Барселона» яхшироқ ўйнайди, деган фикрида янада қатъийлашган.
«Барселона» навбатдаги учрашувини 19 октябрь куни сафарда «Севилья»га қарши ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).