«Атлетико» 13 йил деганда «Реал»ни мағлуб этди
Испания Ла-лигасининг 7-тури доирасида бўлиб ўтган Мадрид дербисида "Атлетико" "Сантьяго Бернабеу" стадионида азалий рақиби "Реал"ни мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди. Ўйиннинг 11-дақиқасида Диего Коста томонидан киритилган гол "матрасчилар"га ғалаба келтирди.
«Атлетико» 13 йилдан бери ҳамшаҳарлари устидан ғалаба қозона олмай келишаётанди. Узоқ кутилган ғалаба рақиб майдонида қўлга киритилгани ҳам эътиборга молик.
«Атлетико» мавсумни 100 фоизли кўрсаткич билан давом эттирмоқда — 7та ўйин, 7та ғалаба. Тўплар фарқига кўра улар "Барселона"дан ортда қолишмоқда. "Реал" эса 16 очко билан ҳозирча 3-ўринда бормоқда.
Киритилди: 10:13, 29.09.2013. Ўқилди: 3770 марта. Фикрлар: 33 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар