Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Лэмпард Чемпионшипнинг энг яхши мураббийлари қаторига кирди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф». Драматик баҳсда сўнгги дақиқадаги пенальти қўқонликларни қутқарди [0]

Суперлига. «Сурхон» сўнгги дақиқада киритилган супергол эвазига ОКМК билан дуранг ўйнади [0]

U-20 аёллар Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, тарихда илк бор чорак финалга йўл олди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф» - 1:1 (видеошарҳ) [0]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси: Ҳакам «Насаф» дарвозасига нотўғри пенальти белгилади (видео) [0]

Суперлига. «Динамо» камбэк эвазига Самарқандда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди [0]

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди [0]

Чемпионлар лигаси. «Барселона» — «Атлетико»: асосий таркиблар маълум [0]

ЕЧЛ. «ПСЖ» — «Ливерпуль»: асосий таркиблар эълон қилинди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мустафо Байрамов: «Кейинги турларда ижобий натижалар учун курашамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Иккинчи даврада «Навбаҳор»нинг ишлари юришмаяпти. Наманганликлар шу кунга қадар ўтказилган еттита учрашувда битта ғалаба, иккита дуранг ва тўртта мағлубият қайд этган ҳолда мусобақа жадвалида 10-ўринга тушиб қолишди. Айниқса, жамоа ўз майдонидаги учрашувларда кўплаб очколарни бой бермоқда. Агарда «лочинлар» уйда йўқотилган 18 очконинг ҳеч бўлмаганда тенг ярмини ўз ҳисобларига ёзишганида, бугунги кунда кучли олтиликка кириш учун курашаётган бўлишарди. Жамоа мухлисларининг бахтига «Навбаҳор» сафарда яхшироқ ўйин кўрсатиб, очколар жамғарди. Агарда Байрамов шогирдлари меҳмондаги учрашувларда ҳам муваффақиятсиз қатнашишганида, кучлилар сафида қолиш учун курашаётган бўлишарди. «Олмалиқ» жамоасидан учралган мағлубиятдан кейин жамоа бош мураббийи Мустафо Байрамов билан суҳбатда бўлдик.

— Суҳбатимиз аввалида мағлубият сабабларига изоҳ берсангиз?
— Учрашувни яхши бошлагандик. Ҳаттоки, ҳисобни очишга ҳам эришгандик. Дастлабки голдан кейин ғалабани кўзлагандик. Бироқ, футболчиларимиз ташаббусни рақибга бериб қўйишди. Бунга кўпроқ ҳимояга эътибор қаратилиши сабаб бўлди. Мағлубиятда барчанинг айби бор. Шу жумладан ижобий натижани қўлга кирита олмаганимизда менинг ҳам айбим бор. Икки тўп фарқи билан ортда қолаётган бўлсакда, иккинчи бўлимда юзага келтирилган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олмадик. Бу эса мағлубиятга сабаб бўлди.

— Кошелевнинг жароҳати қанчалик жиддий?
— Жамоамиз етакчисини жароҳат олиб, майдонни тарк этиши ҳам ижобий натижани қўлга киритишимизга тўсқинлик қилди деб ўйлайман. Ҳар ҳолда Леонид сардор ва марказдаги етакчи сифатида қолган жамоадошларини олдинга бошлай олиш қобилиятига эга эди. Унинг жароҳати борасида гапирадиган бўлсам, оёғининг орқа мушаклари шикастланди. Ярим ҳимоячини сафга қайтиши учун тахминан ўн кун кетса керак.

— Унинг ўрнига майдонга туширилган Александр Лупашко эса ишончни оқлай олмади.
— Тўғри айтдингиз. Чинданам Лупашко ўйинга киришиб кета олмади. Аслида Александр машғулотларда ҳар томонлама ўзини кўрсатиб, асосий таркибда ўйнашга муносиб эканлигини намойиш этаётганди. «Олмалиқ» билан баҳсда эса ўзини кўрсата олмади.

— Анчадан бери ёшлар таркибида шуғулланиб яна асосий таркибга қайтган Собир Ҳамидовнинг ўйини борасида нима дея оласиз?
— Ҳамидов анча вақтдан бери асосий таркибда майдонга тушмаган бўлсада, бугунги ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчи ўзини асосий таркибга муносиб эканлигини намойиш этиб гол уришга ҳам эришди. Собирга кейинги учрашувларда ҳам имконият берамиз.

— «Олмалиқ» жамоаси намойиш этган ўйин хусусида нима дея оласиз?
— Олмалиқликлар кучли муносиб жамоани шакллантиришган. Қолаверса, жамоа тўрт беш йилда бери деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Айни пайтдаги таркибга назар ташлайдиган бўлсак, бир-икки нафар тажрибали футболчиларни жамоага қўшилганлигини айтиш мумкин. Тажрибали мутахассислардан бири Игорь Шквирин яхши жамоани туза олган. Ушбу жамоа ўз майдонида ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириши мумкин. Гарчи биринчи даврада «Олмалиқ» ўз майдонида жамоамизга имкониятни бой берган бўлсада, яхши ўйин кўрсатганди. Қарши ҳужумлардан самарали фойдаланганимиз учун ғалаба билан қайтгандик.

— «Навбаҳор» ўз майдонида 13-турдан бери ғалаба қозона олмай келмоқда. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?
— Ҳақиқатан ҳам, жамоамиз 13-турдан бери Косонсойдаги учрашувларда ғалаба қозона олмаяпти. Омадсизлик туфайли шундай ҳол рўй бермоқда деб ўйлайман. Ойнинг қора кунларини бошимиздан ўтказмоқдамиз десак ҳам бўлаверади. Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ деганларидек, ёруғ кунларимизни олдинда деб ўйлайман. Навбатдаги турда «Гулистон» меҳмони бўламиз. Ана шу учрашувда бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб, муваффақиятсиз ўйинларимизга чек қўйишга уриниб кўрамиз. Ҳар ҳолда қолган турларда ижобий натижаларни қўлга киритиб, очколаримиз захирасини бойитиб олмасак бўлмайди.

— «Навбаҳор» чемпионатнинг сўнгги турларида олий лигада қолиш учун курашадими ёки бу борадаги фикрингиз бошқачами?
— Йўқ, бундай деб ўйламаган бўлардим. Сабаби ўз майдонимизда ҳали яна учта ўйин бор. Сафарда эса нисбатан кучсизроқ бўлган «Гулистон»га қарши майдонга тушамиз. Агарда очколаримиз сонини кўпайтириб олишни уддасидан чиқсак, саккизинчи ва тўққизинчи ўринлар учун курашишимиз мумкин бўлади. Айни пайтдаги шароитдан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, чемпионат якунида шу поғоналардан бирини банд этсак ёмон бўлмасди деб ўйлайман. Шунчаки, омадсизликдан чиқиб кета олмаяпмиз.

Жавобларни Шавкат Содиқов ёзиб олди.
Манба "Аср футболи" газетаси.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:35, 01.10.2013. Ўқилди: 3114 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик