Карл-Хайнц Румменигге: «Унвонни сақлаб қолиш учун барча ишни қиламиз»
"Бавария" клуби директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге "Манчестер Сити"га қарши ЕЧЛнинг 2-тур баҳси муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
"Ўйин оғир бўлади. Шу билан бирга муҳим ўйин бўлади. Плей-офф босқичига 1-ўрин билан чиқишни истасак, ғалаба қозонишимиз шарт. Бу биринчи ўрин учун баҳс бўлади. Унда асло ютқазмаслигимиз керак. Бутун Европа бизга қарши баҳсга шайланган. Балки, ҳеч бир жамоа кетма-кет икки марта унвонни ҳимоя қила олмагани учун шундайдир. Лекин биз буни уддалаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
"Сити — жуда кучли жамоа. Бу жамоа ҳужум қилишни яяхши кўради. Уларда тажрибали мураббий бор. Сўнгги 2 йилдан бери улар гуруҳ босқичидан чиқа олишмаяпти. Шунинг учун улар бор кучлари билан ҳаракат қиладилар. Ушбу мавсумда улар яхшироқ чоғланишган", - дейди Румменигге.
Манба: sports.ru
Киритилди: 10:56, 02.10.2013. Ўқилди: 3115 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).