Кеча Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур турда “Оқ-тепа” Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.
Сўнгги вақтларда тошкентликлар учун одатга айланиб қолган ҳолат, ўз дарвозасидан биринчи бўлиб тўп олиб чиқиш бу сафар панд берди. Бобожонов ва Нурметов томонидан киритилган голларга “Оқ-тепа” футболчилари танаффусга қадар жавоб қайтара олишмади. Ваҳоланки, Токов шогирдларида ҳисобни қисқартириш учун бир нечта қулай имкониятлар бўлганди.
Танаффусдан кейин мезбонлар рақиб дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқишди, аммо қолганига йигитларнинг кучи етмади. Фаррух Зикрияев 77-дақиқада ўнг қанотда 20 метрлар белгиланган жарима тўпини дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди – 1:2. Бу ҳисоб беллашув охирига қадар ўзгармади. Натижада “Оқ-тепа” мавсумдаги сўнгги уй учрашувини мағлубият билан якунлади.
“ОҚ-ТЕПА” – “ХОРАЗМ” – 1:2 (0:2)
16 октябрь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони
Бош ҳакам: Шуҳрат Пўлатов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Суҳроб Сатторов (Шаҳрисабз), Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Захирадаги ҳакам: Баҳодир Баҳромов (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз).
“Оқ-тепа”: Сарвар Хайриев, Вадим Любинский (Азамат Мамажонов, 46), Алишер Алимов, Никита Павленко, Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев (Хислат Усмонов, 46), Рафаэль Абдураҳмонов (Хушнуд Маматов, 60), Шоҳруҳ Пирназаров (Сардор Хуршидов, 46), Ислом Йўлдошев, Зокир Мирзааҳмедов, Фаррух Зикрияев.
“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов, Марат Ҳошимов, Аброр Хусинов, Собир Мамараҳимов, Маркс Курамбоев (Собир Азизов, 90+3), Азиз Жўраев, Элдор Саидов (Солижон Хайруллаев, 82), Мурод Бобожонов, Қадамбой Нурметов (Бобур Отабоев, 88), Фурқат Алламов.
Голлар: Мурод Бобожонов, 7 – 0:1. Қадамбой Нурметов, 20 – 0:2. Фаррух Зикрияев, 77 – 1:2.
Огоҳлантиришлар: Ислом Йўлдошев, 51. Аброр Хусинов, 77. Қадамбой Нурметов, 86. Хислат Усмонов, 88.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).