Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

СЭ: Бугун Аҳмедов-Хурадо қарама-қаршилиги

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун "Анжи" ўз майдонида Москванинг "Спартак" клубини қабул қилади. Россиянинг "Спорт-Экспресс" сайти ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинида 3та қизиқарли қарама-қаршиликни тилга олиб ўтган. Жумладан, майдон марказида "Анжи" футболчиси Одил Аҳмедов ва "спартакчи" Хурадо ўртасида кечажак тўқнашув борасидаги қарашлар баён қилинди.

Аҳмедов - Хурадо
Жуселей жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмаслиги, жароҳатдан энди қутулган Коста дарҳол асосий таркибга кирмаслигини инобатга олган ҳолда, майдон марказида Одил Аҳмедов ва Хурадо қарама-қаршилигини кузатсак керак. Ўзбек ярим ҳимоячисининг асосий жойи таянч ярим ҳимояси ҳисобланади. Шунинг учун "Спартак"нинг асосий плеймейкерини ушлаш айнан унга юклатилади. Шунингдек, Аҳмедовнинг ҳаракат диапазони анча кенг. У нафақат классик таянч зонасида, балки қанотларни ёпиши ва ҳужумга яқин жойда ҳам ўйнаши мумкин. У узоқ масофадан дарвозага йўллаши ҳам мумкин. "Краснодар" билан ўйинда дарвозани ишғол қилганди.

"Спартак"нинг ҳужумдаги ўйин услубини инобатга олганда, яхши биринчи узатмага эга бўлган Аҳмедов ҳимоядан тез чиқишда ва қарши ҳужумлар уюштиришда муҳим фигурага айланиши мумкин. Тўпни олиб қўй ва олдинга узат. Ушбу футбол қоидасини ҳали ҳеч ким бекор қилмаган. Шунингдек, бу қоидани Хурадо ҳам яхши амалда қўллай олади. Ҳаттоки испаниялик футболчи чап қанотда ўйнаса ҳам, у қора ишлардан четда турмайди ва марказий ярим ҳимоячиларга ёрдамга келади. Фикрлаш тезлиги ва ўйиннинг боришини бир неча қадам олдинда ўқий олиш хусусияти туфайли "Шальке"нинг собиқ футболчиси "спартакчилар" сафида муҳим футболчилардан бирига айланди.

Юқори ишчанлик ва ўйин қобилиятини бирлаштирган ҳолда, Хурадо энг зич таъқибдан чиқиб кетишга ҳам қодир. Бу узатмаларга ҳам, индивидуал ҳаракатларга ҳам тегишли. Унинг атрофида маҳоратли жамоадошлар борлиги эса Аҳмедов билан қарама-қаршиликда унга қўл келади. Узоқ масофалардан зарба йўллашда эса Хурадо ўзининг "Анжи"даги ҳамкасбидан қолишмайди. Унинг ҳисобидаги голлар сони Аҳмедовникидан 3 марта кўп. Самарали тўп узатиш ҳақида эса алоҳида тўхталиш шарт эмас. Шунингдек, Хурадо жамоасининг "стандарт"ларини ҳам амалга оширишини таъкидлаш лозим.

Эслатиб ўтамиз, "Анжи" - "Спартак" ўйини Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 10:15, 20.10.2013. Ўқилди: 5762 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик