Арсен Венгер: «МЮ»ни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта»
"Арсенал" устози Арсен Венгер мусобақа жадвалидаги айни ҳолат ҳақида фикр юритар экан, "МЮ"нинг чемпионлик учун имконияти ҳали етарли эканини таъкидлаб ўтди. Хабарингиз бор, Дэвид Мойес жамоаси пешқадам "тўпчилар"дан 8 очкога ортда қолиб, 8-поғонани эгаллаб турибди.
"МЮ"ни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. 8 очко ортда қолдирганимиз етарли эмас, улар ҳали чемпионлик пойгасидан чиққанлари йўқ. Бу жамоа таркибда кучли ўйинчиларга эга.
8 очкони бор-йўғи 3 ўйинда йиғиш мумкин. Бу эса Премьер-лига шароитида жуда қисқа муддат. Биз эса ҳали энг яқин таъқибчиларимиздан икки очкога олдинда боряпмиз холос", - деди француз мутахассис "Арсенал" расмий сайтига берган интервьюсида.
Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 21:12, 21.10.2013. Ўқилди: 2714 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар