Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сўғдиёна» - «Шўртан». Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Шўртан» ҳамда «Сўғдиёна» клублари Олий лигада шу кунгача жами 11 бор куч синашишган. Ўзаро ўйинлардаги натижаларга кўра, “Шўртан” жамоаси “Сўғдиёна”ни 5 марта мағлубиятга учратган. 4 та ўйинда жиззахликларга омад кулиб боққан. 2та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбатида ҳам озгина устунлик “оқ бўрилар” томонида - 13:12. «Шўртан» ўзаро ўйинларда 17 очко йиққан бўлса,  «Сўғдиёна» жамоаси 14 очко тўплаган. Деярли тенг натижаларга эришган бу икки жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабалари ҳам бир хил - 2:0.

2013 йил биринчи давранинг 4-турида «Сўғдиёна» жамоаси Ғузорга ташриф буюрган, ушбу учрашувда “Шўртан” жамоаси кичик ҳисобда ғалабага эришган эди. Учрашувдаги ягона голга ҳужумчимиз Павел Соломин биринчи бўлим, 34-дақиқасида муаллифлик қилган.

Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинларини натижалари билан таништириб ўтамиз.
18.06.2005 Сўғдиёна – Шўртан - 2:1
27.08.2005 Шўртан – Сўғдиёна - 2:0
08.04.2006 Сўғдиёна – Шўртан - 0:0
30.09.2006 Шўртан – Сўғдиёна - 0:1
04.04.2008 Шўртан – Сўғдиёна - 0:2
08.11.2008 Сўғдиёна – Шўртан - 2:1
04.04.2009 Шўртан – Сўғдиёна - 2:1
24.10.2009 Сўғдиёна - Шўртан - 0:0
20.06.2011 Шўртан - Сўғдиёна - 3:2
30.07.2011 Сўғдиёна - Шўртан - 2:3
30.03.2013 Шўртан – Суғдиёна - 1:0

Ўзаро ўйинлар натижаларидан кўриниб турибдики Жиззахда бўлиб ўтган 5 учрашувнинг 2 тасида майдон эгаларининг қўли баланд келган, 1 учрашувда “Шўртан” ғалаба қозонган қолган 2 учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

23 октябрь чоршанба куни Олий лиганинг  23-турида  “Шўртан” жамоаси сафарда “Сўғдиёна” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинга жамоалар икки хил кайфиятда майдонга тушадилар. Ўтган турда “Шўртан” ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасига йирик ҳисобда мағлубиятга учраган. “Сўғдиёна” эса сафарда кутилмаганда фарғоналикларни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришга эришди.

Навбатдаги учрашувда жамоамизни яқинда қабул қилиб олган янги бош мураббий Эркин Мирзаев майдонга бошлаб тушади. Умид қиламизки, жамоамизнинг янги бош мураббийи ўйинчиларни руҳан тайёрлаб навбатдаги ўйинда ижобий натижани қўлга киритишади.

Навбатдаги учрашув:
Олий лига, 23-тур. 23.10.2013 й. “Зомин” стадиони. Бошланиш вақти 15:30да
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Шўртан” (Ғузор)
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Б. Баҳромов (Тошкент), Ш. Ҳакимов (Андижон)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 10:08, 22.10.2013. Ўқилди: 2568 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик