Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив»: Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизнинг сўнгги турларида «Локомотив» клуби плеймекери Садриддин Абдуллаев жароҳати боис майдонга тушмаяпти. Ундан олдинроқ эса жамоамиз тўпурари бўлиб турган Фарҳод Тожиев ҳам оёғидан олган жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққанди. Ушбу икки футболининг сафдан чиқиши "темирйўлчилар" ҳужум чизиғидаги ранг-барангликни йўқотди. Натижада «Локомотив» муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бермоқда. Клуб расмий сайтининг жамоа шифокори Аброр Пирриев билан уюштирган суҳбати айнан Садриддин Абдуллаевнингн жароҳати ва унинг қачон сафга қайтиши хусусида бўлди.

- Садриддин Абдуллаевнинг «Насаф» билан ўйинда олган жароҳатидан кейин ўтказилган тиббий кўрик натижалари тизза бўғимининг жиддий жароҳатланганлигини кўрсатди.

– Тизза бўғимининг биратула крестсимон бойлам, мениск ҳамда ички ёнлама бойламларининг «букет» жароҳати Садриддин операция столига ётишини англатарди. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни Фарҳод Тожиевнинг ортидан Германия клиникасига юборишга қарор қилишди. 9 октябрь куни Германияга жўнаб кетган Абдуллаев операция муолажаларини муваффақиятли ўтказиб 15 октябрда Тошкентга қайтиб келди.

- Операция муваффақиятли ўтган бўлса, яқин орада Абдуллаев майдонга қайтиши мумкинми?
- Бироз муддат ўтгач, ноябрь ойида Садриддин яна Германияга қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун бориб келади. Ўша ерда маьлум реабилитация тадбирлари қилинади ҳамда кейинчалик амалга оширилиши лозим бўлган муолажа ва реабилитация чора-тадбирлари режаси белгиланади. Агар барчаси режага асосан олиб борилса Абдуллаев яна 5 ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин.

- Жамоамиз тўпурари Фарҳод Тожиевни қачон майдонда кўришимиз мумкин?
- Биласиз, кичик Тожиев ўша «Бунёдкор» билан бўлган кубок ўйинида олган жароҳатидан сўнг ўтказилган тиббий текширув натижалари унинг болдир-товон бўғимининг лат ейиши ва бўғим бойламларининг қисман узилганлигини кўрсатди. Маълум муддат танаффусдан кейин олиб борилган даволаш муолажалари натижасида Фарҳоднинг болдир-товон бўғимидаги яхшиланиш жараёни узоққа чўзилаётгани ҳамда кутилган натижани беравермаганлиги сабабли раҳбарият билан келишган ҳолда уни хорижда хирургик муолажа йўли билан даволашни лозим топдик ва футболчи Германияга юборилди. Фарҳод сентябрь ойида болдир-товон бўғимида қилинган хирургик муолажадан сўнг Германиядан қайтиб келди ва ноябрда у ҳам реабилитация учун қайта немис клиникасига йўл олади. Ҳаммаси режадагидек кетса, тахминан 2 ойлардан сўнг Фарҳоднинг сафга қайтиши кутилмоқда.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 20:21, 22.10.2013. Ўқилди: 3175 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик