"Шахтёр" бош мураббийи Мирча Луческу ЧЛ доирасида "Байер"дан қабул қилинган йирик ҳисобдаги мағлубият - 0:4ни изоҳлашга уриниб кўрди.
"Ўтказиб юборилган битта голни ҳисобга олмаганда, анча ишончли тарзда ўтган дастлабки бўлимдан кейин қаердандир пенальти ўйлаб топилди - тўпнинг Рольфес қўлига тегиши, кейин рақиб қарши ҳужум уюштирганида ўйиндан ташқари ҳолат эътиборга олинмади.
Шундан сўнг жамоа режамиздагидек ҳаракат қилмай қўйди. Ўйинни якунлашимиз қийинлашиб кетди. Кечаги матбуот анжуманида ҳам бекорга айтмагандим, бошқалар қандай изоҳланса, бизга ҳам шундай муносабатда бўлинишини хоҳлардим.
Бугун ҳакам ўйинни синдирди. Донати ҳеч бўлмаса бешинчи фолидан кейин четлатилиши керак эди. Буларнинг ҳаммаси эътиборга олинмади, учрашувда барча вазиятларга фақат бир томондан туриб қарор чиқарилди! Ўтган сафар "МЮ" дарвозасига пенальти берилмаганди, бугун эса Дарио шунчаки жойида турганди, лекин ҳакам бизга нисбатан пенальти берди.
Қайтариб айтаман, тўп Рольфеснинг қўлига текканида ўйин давом эттирилавериши керак эди. Мен бундай ҳолатлар бўйича машғулотларда футболчиларим билан ҳатто гаплашиб ҳам ўтирмайман.
Бизда яна икки ҳафта бор, ҳаммасини ўрнига қайтаришга ҳаракат қиламиз", - дея Луческунинг сўзларини баён қилди клуб расмий сайти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).