Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оғир атлетикачиларимизга юксак совринлар топширилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / оғир атлетика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатимиз спортчиларининг Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан мунтазам ўрин олиб келаётгани ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтиришга ҳисса қўшаётгани барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди.

Шу йилнинг 20-27 октябрь кунлари Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида истеъдодли полвонларимиз – Руслан Нурудинов ва Улуғбек Алимов ғалабалари муносабати билан Ватанимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида қатнашган 59 давлат орасида умумжамоа ҳисобида кучли тўртликдан жой олди.

Нуфузли халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларимиз эл-юрт ардоғида, уларни муносиб рағбатлантириш доимий эътиборда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 30 октябрдаги фармонига мувофиқ жаҳон чемпионатларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтиришда ибрат ва намуна кўрсатгани, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Руслан Нурудинов “Ўзбекистон ифтихори”, Улуғбек Алимов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.

Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида 1 ноябрь куни жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларига Ватанимизнинг юксак мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилаётгани, бундай юксак эътибор самарасида халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир истеъдодли спортчилар вояга етаётгани алоҳида таъкидланди.

Польшанинг Вроцлав шаҳри мезбонлик қилган 80-жаҳон чемпионатида дунёнинг 300 нафардан зиёд энг кучли оғир атлетикачиси ғолиблик учун куч синашди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг чемпионатга пухта тайёрланиши ва беллашувларда муносиб қатнашишида давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори муҳим дастуриламал бўлди.

Мусобақанинг 105 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларида ўн етти мамлакатдан йигирмадан зиёд оғир атлетикачи ўзаро рақобатлашди. Чемпионлик учун кураш асосан уч спортчи – икки карра Осиё чемпиони ва Жаҳон универсиадаси ғолиби Руслан Нурудинов, россиялик жаҳон рекордчиси Давид Беджанян ва Лондон Олимпиадаси совриндори, польшалик Бартломей Войцех Бонк ўртасида кечди.

Ўзбек полвони штангани даст кўтаришда 190, силтаб кўтаришда 235 ва иккикураш натижасига кўра жами 425 килограмм натижа қайд этиб, умумий кўрсаткич бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Истиқлол тенгдоши Руслан Нурудинов оғир атлетикачиларимиз ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи спортчи сифатида мамлакатимиз спорти тарихидан жой олди.

Нуфузли мусобақада 77 килограмм вазн тоифасида қатнашган Осиё чемпиони Улуғбек Алимов штангани силтаб кўтаришда 197 килограмм натижа қайд этиб, кумуш медалга, иккикураш бўйича 355 килограмм кўрсаткич билан бронза медалга сазовор бўлди.

Оғир атлетикачиларимизнинг бу улкан муваффақияти юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлод камолга етаётганини яна бир карра намоён этди.

Мамлакатимиз спортчиларининг халқаро майдонларда эришаётган ғалабалари аввало мустақиллигимиз, Президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги самараларидир.

– Ватани шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳар бир спортчининг энг муқаддас бурчидир, – дейди жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Руслан Нурудинов. – Биз мусобақаларда халқимиз ва Президентимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигини ҳис қилиб турамиз. Бу туйғу бизни Ватан олдидаги бурчимизни сидқидилдан адо этишда куч-ғайрат бахш этади. Насиб қилса, 2016 йили Бразилияда бўладиган Олимпия ўйинларида ҳам олтин медаль учун курашамиз.

– Жаҳон чемпионати шоҳсупасига кўтарилишни болалигимдан орзу қилардим, – дейди Улуғбек Алимов. – Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор туфайли бу орзум ушалмоқда. Бизнинг ғалабамиз – бутун халқимизнинг ютуғи. Камтарона меҳнатимизни Ватанимизнинг юксак мукофоти билан тақдирлаган Президентимиздан миннатдормиз.

– Ўзбек спортчиларининг жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришаётгани аввало мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, халқимиз фаровонлиги туфайлидир, – дейди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов. – Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун қулай шароит яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан. Бунинг самарасида қитъа ва жаҳон биринчиликларида муносиб иштирок этаётган спортчиларимизнинг сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар спортни ривожлантириш ва спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган доимий эътибори ва ғамхўрлиги учун Президентимиз Ислом Каримовга миннатдорлик изҳор этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 21:34, 01.11.2013. Ўқилди: 4907 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик